Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов "Layf-water" МЧЖнинг минерал сувлар ишлаб чиқариш фаолияти ҳамда қуёш панеллари ўрнатиш жараёни билан танишди.
Жарқўрғон тумани “Қораёғоч” маҳалласида жойлашган мазкур корхонада 20 та иш ўрни яратилган бўлиб, йилига 72 минг литр минерал сувлар ишлаб чиқарилади.
Жарқўрғон туманида “Fabullo Story Servis” МЧЖ томонидан йилига 25 минг дона қурилишда фойдаланиладиган “газобетон” ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси йўлга қўйилиб, 30 та иш ўрни яратилган.
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов “газобетон” ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди ва тадбиркор билан мулоқот қилиб, корхонанинг тўла қувватда, барқарор ишлаши учун зарур бўлган энергия манбаларини узлуксиз таъминлаш масалаларини муҳокама қилди.
Жарқўрғон туманида саноат корхоналари фаолияти билан танишилди
Давлатимиз раҳбари ҳузурида жорий йил 8 сентябрь куни ўтказилган саноат корхоналари барқарор ишлаши учун тармоқ ва ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Жарқўрғон туманидаги саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ва муаммоларини ўрганиш ишлари ўтказилди.
Интервью | Сурхондарёда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тўловларни ундириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида
Бугунги кунда “Сурхондарё сув таъминоти” МЧЖ ҳамда унинг шаҳар ва туман бўлимлари томонидан истеъмолчиларнинг тўлов интизомини яхшилаш ва дебитор қарздорликни камайтириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz