Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Жарқўрғон туманида “Fabullo Story Servis” МЧЖ томонидан йилига 25 минг дона қурилишда фойдаланиладиган “газобетон” ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси йўлга қўйилиб, 30 та иш ўрни яратилган.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов “газобетон” ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди ва тадбиркор билан мулоқот қилиб, корхонанинг тўла қувватда, барқарор ишлаши учун зарур бўлган энергия манбаларини узлуксиз таъминлаш масалаларини муҳокама қилди.

Газобетон – ғовак бетоннинг бир тури бўлиб, замонавий қурилиш материали ҳисобланади. Оддий бетондан фарқли, таркибида 1-3 миллиметрли пуфаклар мавжуд бўлиб, улар бетоннинг енгил ва етарли даражада мустаҳкам, иссиқ ва совуқдан яхши ҳимоялаш хусусиятига эга бўлишини таъминлайди. Шунингдек, табиий газни 8 марта кам сарфлаши, энергия тежамкорлиги ва энг асосийси, унумдор тупроқнинг ишлатилмаслиги ва пишиқ ғиштдан бир неча маротаба афзаллиги билан ажралиб туради. 1 метр куб ғишт 1800-2000 килограмм оғирликка эга бўлса, шу ҳажмдаги газобетоннинг оғирлиги атиги 500-700 килограмни ташкил этади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.