Техник таъмирлаш ва такомиллаштириш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан сайт вақтинча тест режимида ишламоқда!
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Навоийга эҳтиром – Ватанга, миллатга эҳтиром

Сурхондарё вилоятида буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Бугун Термиз шаҳридаги Алишер Навоий ҳайкали бўй кўрсатиб турган майдонга эрта тонгдан давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, профессор-ўқитувчилар, ёзувчи ва шоирлар, олий, ўрта махсус таълим муассасалари, мактабларнинг ўқувчилари жамул-жам бўлди.

Тантанали маросим иштирокчилари ўз даврида ўзбек тилининг бой ва жозибадор мулоқот воситаси эканини кенг намоён этиб, гўзал асарлар яратган буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Термиз давлат университети ректори Авазжон Мараҳимов, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Менгнор Алламуродов ва бошқалар сўзга чиқиб, буюк бобокалонимизнинг ҳаёти, бой маданий мероси ва уларнинг бугунги кундаги қадр-қиммати хусусида атрофлича фикр юритди. Ул зотнинг асарлари дунё халқларининг бебаҳо маънавий меросига айлангани қайд этилди.

Шоирлар ва талаба-ёшлар Алишер Навоий ғазалларидан намуналар ўқиди. Маннон Уйғур номли Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри санъаткорлари “Алишер Навоий” спектаклидан парчалар намойиш этди. Буюк шоир ғазаллари асосида яратилган куй-қўшиқлар куйланди.

Вилоятда байрам тадбирлари давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.