Техник таъмирлаш ва такомиллаштириш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан сайт вақтинча тест режимида ишламоқда!
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Термизда яна бир замонавий хусусий клиника ўз фаолиятини бошлади

Сўнгги йилларда мамлакатимиз тиббиёт тизимида хусусий сектор улушини ошириш, унинг ҳуқуқий механизмларини яратиш, уларга кенг имтиёзлар тақдим этилаётгани натижасида бу йўналишдаги шифохоналар сони ошиб бормоқда.

Ана шундай эътибор самарасида бугун Термиз шаҳрида фойдаланишга топширилган “AVITSENNA IMPULS” хусусий клиникасини қуриш, жиҳозлаш ишларига 6,5 миллиард сўмдан ортиқ миқдорда инвестиция киритилди. Бу ерда 25 та янги иш ўрни яратилиб, стационар шароитда даволаниш учун 40та ўрин ташкил этилди.

Ушбу тиббиёт муассасасида қон айланиш ва нафас тизими, моддалар алмашинуви бузилиши, овқат ҳазм қилиш органлари ва эндокрин касалликларни энг юксак технологиялар воситасида даволаш учун барча имкониятлар яратилган.

Клиниканинг тантанали очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, соғлиқни сақлаш бошқармаси, тиббиёт муассасалари ва кенг жаоатчилик вакиллари иштирок этиб, яратилган шароитлар билан танишдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.