Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Бойсун осмони узра 20 та ҳаво шари парвоз қилмоқда

Айни вақтда “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивальи бўлиб ўтаётган Туризм комплекси ҳудудидан ранг-баранг ва турли намуналардаги жами 20 та ҳаво шари Бойсун узра осмонга кўтарилди.

Қизиқувчилар шарлар бортида туриб қуш парвози баландлигида бетакрор табиат манзаралари ва эртакнамо ҳудуднинг фазовий манзарасини томоша қилиш, ёқимли кадрларни фото ва видео камера хотирасига муҳрлаш имкониятига эга бўлишмоқда.

Эътиборлиси, энг кўп – 20 та ҳаво шари парвози Ўрта Осиёда илк бор Сурхондарёда, Бойсун осмонида амалга оширилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.