Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хужжатлар
Хужжатлар

“Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси ва Осиё инфратузилма инвестициялари банки (ОИИБ) ўртасидаги қўшимча молиялаштириш тўғрисидаги битимга мувофиқ, Сурхондарё вилоятининг  лойиҳани амалга ошириш учун танланадиган  ўрта шаҳарлари рўйхати уларнинг салоҳиятини баҳолаш пайтида аниқланади.

Шу мақсадда кенг жамоатчиликни ушбу лойиҳа ҳақидаги маълумотлар билан таништириш, уларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазаларини олиш учун қуйидаги ҳужжатлар эълон қилинмоқда:
 
1. Aтроф-муҳит ва ижтимоий бошқарув асослари (АМИБА) 
2. Аҳолини кўчириш сиёсати асослари (АКСА)

Aгар сизда мазкур ҳужжатлар юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар бўлса, уларни электрон почта ёки телефон орқали ижтимоий чоралар бўйича мутахассисга юборишингиз мумкин.

Маълумот учун, “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳасини амалга оширишдан кўзланган мақсад, шаҳар инфратузилмасини бошқариш самарадорлигини ошириш ва комплекс такомиллаштириш, ўрта шаҳарлар аҳолиси учун сервис хизматларидан фойдаланиш имкониятларини таъминлаш, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига замонавий техник, молиявий ва бошқарув воситаларини жорий этиш орқали уларнинг салоҳиятини кучайтиришдир.

Манзил: sociology8914@gmail.com; 
Телефон: +998 71 252-42-20

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.