Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Ангор туманини ривожлантириш стратегияси
Ангор туманини ривожлантириш стратегияси

Туман тўғрисида қисқача тавсиф

1. Ташкил топган сана – 1926йил29 сентябрь.

2. Ҳудуди – 387,3 км2,

3. Аҳолиси – 129,6 минг киши.

4.Жами автомобил йўллари узунлиги 725,3 км, шундан 22 км халқаро аҳамиятидаги ва 35 км давлат аҳамиятдаги йўллари мавжуд.

Асосий кўрсаткичлари:

- саноат маҳсулоти – 88,9 млрд сўм, қишлоқ хўжалиги –847,6 млрд сўм, хизмат кўрсатиш ҳажми 173,3 млрд сўм.

- 01.01.2019 йил ҳолатига экспорт 5,5 млн.долл. ва импорт 14,9 млн. долл.

- йирик корхоналар 4 та ва кичик бизнес субъектлари – 579 та.

- хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар 8 та (қўшма корхоналар- 1 та ва хорижий корхоналар - 7 та).

- бириктирилган элчихона Тожикистон, Япония, Афғонистон.

 

Туманнинг ихтисослашуви ва имкониятлари

  1. Қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик:

- Жами суғориладиган майдони 19,571 минг га(жами ер майдонига нисбатан – 50,5%), шундан шўрланган ер майдони 7,150 минг га. (36,5%).

- Экилган пахта 7 минг гектар, олинган хосил 14,6 минг тонна ҳосилдорлик (21 ц/га) республика кўрсаткичидан 12,5фоизга кам;

- Туманда 347 га тутзор мавжуд бўлиб, тутзорларни кенгайтириш имкониятига эга, шу боис пиллачиликни ривожлантириш истиқболли ҳисобланади;

- Туманда сабзавотчиликни ривожланганлиги сабабли мева-сабзавотларни қайта ишлашни кенгайтириш мақсадга мувофиқ.

  1. Саноат:

- 6,5 минг тонна пахта толаси, 10,1 минг тонна чигит, 590 тонна линт ишлаб чиқарилади;

- 2 млн м3ғишт-черепица ва 623 минг м3қум-шағал аралшамаси хом ашёси мавжуд.

2018 йилда амалга оширилган ишлар

2018 йилда қиймати 79,9 млрд. сўм, 22 та лойиҳа, иш ўрни 158 та;

Мисол учун:

-“Агроэкспорт Таллимарон Агрофирмаси” МЧЖ томонидан 1000 тонна мева-сабзавотларни сақлаш музлатгичли омборхона ташкил қилинди;

- “Ангор Сурхон Ғурури” МЧЖ томонидан замонавий дала шийпони ва қишлоқ хўжалиги техникалари парки ташкил қилинди.

Тўғридан тўғри хорижий инвестиция.

4 та лойиҳа бўйича 1,3 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилган.

Мисол учун,

-“Qodir Shahb” МЧЖ томонидан “Боғдорчилик, мева-сабзавотчилик, чорвачилик ва иссиқхона ташкил этиш” лойиҳаси бўйича 400 минг АҚШ доллари;

-"Tanovar Surhan" МЧЖ ХК томонидан Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилиш” лойиҳаси бўйича 400 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилган.

Туманни ривожлантириш йўналишлари

2019-2020 йилларда лойиҳалар сони - 42 та, қиймати 146,4 млрд. сўм 363 таянги иш ўрни;

Мисол учун:

- “The Best Mattress” МЧЖ томонидан 200 минг доллар қийматида ортопедик матраcс ва юмшоқ мебел ишлаб чиқариш;

- “Зарафшон Ангор” МЧЖ томонидан 2 млн. доллар қийматида кунжут, масҳар, кугабоқардан ёғи ишлаб чиқариш;

2019 йил якуни билан 4 та янги турдаги саноат маҳсулотлари ҳамда қўшимча 46 млрд. сўмлик янгиқувватлар. Саноат маҳсулотлари ҳажми 79,3 млрд. сўмни 104,6 % ташкил қилади;

Мисол учун, енгил саноат 2017 йилдаги 1,7 фоиздан 3,2 фоизгача, озиқ-овқат саноати 31,8 фоиздан 32,6 фоизгача, Экспорт 8 млн долл. ва 2та янги корхоналар жалб қилинади, Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибида сабзавот, мева, тухум, гўшт, сут, асал ва балиқ маҳсулотларининг улушини ошириш ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 255,1 млрд. сўмни ташкил қилади.

Тўғридан-тўғри инвестиция.

5 та лойиҳа бўйича 8,2 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши режалаштирилган.

Мисол учун,

-"Huashen Silkworm Pro" МЧЖ ҚК томонидан “Пилла қурти етиштириш” лойиҳаси бўйича 500 минг АҚШ доллари;

-"Tanovar Surhan" МЧЖ ХК томонидан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилиш” лойиҳаси бўйича 100 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши режалаштирилган.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.