Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Термиз туманини ривожлантириш тумани
Термиз туманини ривожлантириш тумани

1. Ташкил топган сана – 1926 йил 29 сентябрь.

2. Ҳудуди – 850,1км2.

3. Аҳолиси – 106,6минг киши.

4. Жами автомобил йўллари узунлиги 795,6 км, шундан 58 км халқаро аҳамиятидаги ва 98 км давлат аҳамиятдаги йўллари мавжуд.

Асосий кўрсаткичлари:

- саноат маҳсулоти – 126,2 млрд сўм, қишлоқ хўжалиги –693,9млрд сўм, хизмат кўрсатиш ҳажми –184,3млрд сўм.

- 01.01.2019 йил ҳолатига экспорт 14,4млн долл. ва импорт 23,1млн. долл.

- йирик корхоналар 4 та ва кичик бизнес субъектлари – 821 та.

- хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар 14 та (қўшма корхоналар- 8 та ва хорижий корхоналар –6та).

- бириктирилган элчихона Афғонистон, Япония.

Туманнинг ихтисослашуви ва имкониятлари

  1. Қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик:

- Жами суғориладиган майдони 18,019 минг га(жами ер майдонига нисбатан – 20,5%), шундан шўрланган ер майдони 7,568 минг га(42%).

- Экилган пахта2,44 минг гектар, олинган хосил 5,34 минг тонна ҳосилдорлик (22,1 ц/га) республика кўрсаткичидан 8 фоизгакам;

- Экилган ғалла3,1 минг гектар, олинган хосил 14,35 минг тонна ҳосилдорлик (46,3 ц/га);

  1. Саноат:

- 7,5 минг тн оҳактош захираси мавжуд;

- 3 000 га “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилган бўлиб, мазкур худудда тадбиркорларни жалб қилишга имкониятлар мавжуд.

  1. Табиий ресурслар:

- 1 100 га “Учқизил”сув омбори мавжуд бўлиб, “Садок” усулида балиқ етиштиришни ташкил этиш.

- 7,5 млн. тонна оҳак ва34 млн м3қум хом ашёси мавжуд.

- Учқизил” сув омбори ҳудудида ёз мавсумида аҳоли дам олиш масканларини барпо этиш хисобига туризм хизматларини ташкил этиш.

2018 йилда амалга оширилган ишлар

  1. 01.12.2018 йилда қиймати 45,4 млрд сўм, 32 та лойиҳа, иш ўрни 274 та;

Мисол учун:

- “Жасур Парранда” МЧЖ томонидан 130 минг бош қувватга эга паррандачиликни ташкил этилди;

- “Глобал агро экспорт” МЧЖ томонидан 6000 тонна сиғимга эга музлаткичли омборхона ташкил этилди.

  1. Тўғридан тўғри хорижий инвестиция

4 та лойиҳа бўйича 0,4 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилган.

Мисол учун,

"Vodiy Surxon" МЧЖ томонидан “Паррандачилик фабрикасини ташкил этиш” лойиҳаси бўйича 300 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилган.

Туманни ривожлантириш йўналишлари

2019-2020 йилларда лойиҳалар сони - 77 та, қиймати 2666,3 млрд. сўм 1084таянги иш ўрни;

- “Сурхон Керамикс”МЧЖ томонидан керамик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

- “Сурхон Чорва насл” МЧЖ томонидан сутни қайта ишлашни ташкил этиш;

- “ЭКО визион”МЧЖ томонидан иссиқхона ва паррандачилик комплексини ташкил этиш;

- “Учқизил Диёри” МЧЖ томонидан пластмасса идишлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

2019 йил якуни билан 14 та янги турдаги саноат маҳсулотлари ҳамда қўшимча53,1 млрд сўмлик янгиқувватлар. Саноат маҳсулотлари ҳажми86,4 млрд сўмни 103,1 % ташкил қилади;

Мисол учун,

Диверсификация натижаси енгил саноат 2017 йилдаги 0,7 фоиздан 1,9 фоизгача, озиқ-овқат саноати 40,7 фоиздан 41,8 фоизгача, Экспорт 24,8 минг долл. таркиби мева-сабзавотнинг улуши 2017 йилга нисбатан 91,2 фоиздан 99,3 фоизгачаошади, Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибида сабзавот, мева, тухум, гўшт, сут, асал ва балиқ маҳсулотларининг улушини ошириш ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 384,6 млрд сўмни ташкил қилади.

  1. Тўғридан-тўғри инвестиция

5 та лойиҳа бўйича 58,9 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши режалаштирилган.

Мисол учун,"Ghanzafar Group" МЧЖ томонидан “Жўжа етиштириш” лойиҳаси бўйича 2,0 млн АҚШ доллари;

"Vodiy Surxon" МЧЖ томонидан “Паррандачилик фабрикасини ташкил этиш” лойиҳаси бўйича 1,7 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши режалаштирилган.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.