Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Сурхондарё вилоятини ривожлантириш стратегияси
Сурхондарё вилоятини ривожлантириш стратегияси

 

Сурхондарё вилоятини ривожлантириш

СТРАТЕГИЯСИ

Умумий маълумотлар

1) Ташкил топган сана – 1941 йил 6 март;

2) Ҳудуди – 20,1 минг км2;

3) Аҳолиси – 2 569,3 минг киши.

4) Жами автомобил йўллари узунлиги 15012,1 км, шундан 351 км халқаро аҳамиятидаги ва 990 км давлат аҳамиятдаги йўллари мавжуд.

Асосий кўрсаткичлари:

- саноат маҳсулоти – 3222,5 млрд сўм, қишлоқ хўжалиги – 14705,4млрд сўм, хизмат кўрсатиш ҳажми –5490,8млрд сўм.

- 01.01.2019 йил ҳолатига экспорт 190,1млн долл. ва импорт 400,9млн. долл.

- йирик корхоналар 86 та ва кичик бизнес субъектлари – 11618 та.

- хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар 172 та (қўшма корхоналар–71 та ва хорижий корхоналар – 101та).

 

Вилоятнинг ихтисослашуви ва имкониятлари

2018 йилда амалга оширилган ишлар

01.12.2018 йил ҳолатига қиймати 3 215,0 млрд сўм, 811 та лойиҳа, иш ўрни 8419 та,

Мисол учун:

- “Шеробод цемент заводи” МЧЖ томонидан қуввати 1,5 млн тонна бўлганцемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси;

- “Амудар текстилъ” қўшма корхонаси томонидан томонидан қуввати 7,0 минг тонна бўлган ип калава ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

Шаҳар ва туманларни ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар белгилаб олинди, Хусусан:

  1. Саноат соҳаси бўйича:

- енгил саноат йўналишиТермиз шаҳри, Денов, Жарқўрғон, Сариосиё ва Шеробод туманлари;

- озиқ-овқат қайта ишлашДенов, Шеробод, Бойсун, Музработ ва Шўрчи туманлари, Термиз шаҳри;

- электротехника, автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантиришТермиз шаҳри, Узун ва Денов тумани;

- қурилиш материаллари саноатиШеробод, Жарқўрғон, Сариосиё, Узун ва Термиз туманлари, Термиз шаҳри;

- фармацевтика саноатиТермиз шаҳри ва Бойсун тумани.

  1. Деҳқончилик ва чорвачилик:

- мева-сабзавотчиликСариосиё, Олтинсой, Ангор,Термиз ва Жарқўрғон туманлари;

- интенсив боғларАнгор, Жарқўрғон, Денов, Сариосиё ва Олтинсой туманлари;

- замонавий иссиқхонаТермиз, Сариосиё ва Қизириқ туманлари;

- паррандачиликТермиз, Денов, Жарқўрғон, Сариосиё ва Узун туманлари;

- балиқчиликСариосиё, Термиз ва Қумқўрғон туманлари;

- тутзорлар ташкил қилиш – барча туманларда.

  1. Хизматлар соҳаси:

- туристик хизматларни диверсификациялашБойсун, Сариосиё, Термиз ва Шеробод туманлари, Термиз шаҳри;

- янги туризм йўналишларини ривожлантиришБойсун, Сариосиё ва Термиз туманлари;

- хусусий тиббиёт хизматини ривожлантиришбарча туманлар.

  1. Қишлоқ хўжалиги

Жами суғориладиган майдони 325,622 минг га (жами ер майдонига нисбатан – 16,2%), шундан шўрланган ер майдони 97,045 минг га (29,8%).

Амалга ошириладиган лойиҳалар

Сони873 та, қиймати 12,2 трлнсўм 15260 та янгииш ўрни.

Мисол учун:

- ЭКУЛЬТУРА.UZ МЧЖ томонидан 100 гектар ер майдонида иссиқхона ташкил этишлойиҳаси;

- Шеробод Текстил Инвест МЧЖ томонидан томонидан қуввати 15 млн тонна бўлган ип калава ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси.

Ривожланиш йўналишлари

2019 йил якуни билан 29 та янги турдаги саноат маҳсулотлари ҳамда қўшимча 1007,6 млрд сўмлик янги қувватлар. Саноат маҳсулотлари ҳажми
2726,8 млрд.сўмни 108,1 % ни Термиз шаҳри108,9%, Денов107,3%, Шеробод 155,9%, Сариосиё 106,6га ўсади;

Мисол учун,

Диверсификация натижасида енгил саноат
2017 йилдаги
4,5 фоиздан 6,6 фоизгача , озиқ-овқат саноати 29 фоиздан 30 фоизга,пахта толасини қайта ишлаш қуввати 15 фоиздан 69,4фоизгача,

Экспорт 17 та янги экспортёр корхоналарни жалб қилиш натижасида экспорт ҳажми 22 млн.долл. ортади.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.