Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Шеробод тумани
Шеробод тумани

Шеробод тумани тўғрисида маълумот

2018 йил январь-декабрь

 

1926 йилда ташкил этилган.

Маъмурий маркази - Шеробод шаҳри.

Майдони - 2,73 минг кв.км шундан:

қишлоқ хўжалиги ерлари -169066 га, шу жумладан суғориладиган экин ерлар -
33471 га, лалми ерлар – 6913 га, кўп йиллик дарахтзорлар - 2133 га, ернинг ўртача бонитети – 48,5 балл, яйловлар - 126549 га.

Тураржой ва томорқа ерлари - 6196 га, ўрмон ва дарахтзорлар - 24749 га, ижтимоий соҳа объектлари, кўчалар, майдонлар - 1545 га, йўллар 1337 га, дарё ва каналлар, коллектор ва дренаж каналлари - 5647 га, бошқа ерлар (тепалик ва чуқурликлари, саноат ҳудуди, электр тармоқлари) - 64246 га.

Аҳоли сони - 188,7 минг киши.

Миллий таркиби: ўзбеклар – 94,7% (178,7 минг киши), тожиклар – 3,7%
(7,1 минг киши), туркманлар – 0,9 % (1,6 минг киши), руслар – 0,1 % (0,236 минг киши), татарлар – 0,1 % (0,196 минг киши) ва бошқалар - 0,5% (0,903 минг киши).

Шимолидан Бойсун тумани билан, шарқдан Қизириқ тумани билан, жанубдан Музработ тумани билан, ғарбдан Туркманистон Республикаси билан чегарадош.

Аҳоли жон бошига кўрсаткичлари: саноат маҳсулоти 948,6 минг сўм (вилоятдадаги ўрни 7-ўринда), халқ истеъмоли моллари 496,4 минг сўм (5), қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 7044,7 минг сўм (1), жами хизматлар кўрсатиш 1159,5 минг сўм (6).

Шеробод тумани саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигига ихтисослашган.

Ғалла: давлат буюртмаси 34320 тн. - 2018 йилда 101,6% га бажарилган

Пилла: давлат буюртмаси 132,4 тн. - 2018 йилда 97,5% га бажарилган

Пахта: Етиштириш режаси 20679 тн. - 2018 йилда 79,2%

Ҳудудий экспорт бўйича - 2018 йил январь-декабрь ойларида 5601,0 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган. (Прогноз – 10000,0 минг доллар (бажарилиши – 56,0%).

Қўшма корхоналар, хорижий корхоналар (6): "BAXROMBEK TEKSTIL" масъулияти чекланган жамияти (Корея-Ўзбекистон, бошқа тўқилган ва трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқариш), "A S B FRESH AGRO GRUP" масъулияти чекланган жамияти (Ҳиндистон-Ўзбекистон, зираворлар, хушбўй, кучли наркотик ва фармацевтика экинларини етиштириш), "BIO AGRO SHEROBOD" МЧЖ (Эрон, бошқа илдизмевали экинлар ва уларнинг уруғларини, қўзиқоринлар ва трюфелларни етиштириш), масъулияти чекланган жамияти шаклидаги "AGROHIZMAT SHINDONG" Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси (Ўзбекистон-Корея, ўсимлик ва ҳайвонлар ёғлари ва мойларини ишлаб чиқариш), "SURXON-BALH" МЧЖ (Ўзбекистон-Афғонистон, аралаш қишлоқ хўжалиги), "BIRODARONI AMIRI BALKH" МЧЖ (Афғонистон, зираворлар, хушбўй, кучли наркотик ва фармацевтика экинларини етиштириш).

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми: - 2018 йил январь-декабрь ойларида
177,2 млрд. сўм, ўсиш суръати - 105,8%.

Кичик бизнес субъектлари – 2113 та (шундан: 985 та фермер хўжаликлари, уларнинг ўртача майдони 79,0 га).

Дастурлар йўналишида 2018 йилнинг январь-декабр ойлари якуни билан саноат йўналишида 1 758 774,0 млн. сўмлик 15 та, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида 39422,0 млн. сўмлик 24 та, қишлоқ хўжалиги йўналишида 28309,0 млн.сўмлик 9 лойиҳалар амалга оширилди.

Бандлик дастурига асосан - 2671 та янги иш ўринлари яратилган.

Ташқи савдо айланмаси: 2018 йил январь-декабрь ойларида 63077,4 минг АҚШ доллар, шундан экспорт – 11433,9 минг АҚШ доллар, импорт – 51643,5 минг АҚШ доллари.

2018 йил январь-декабрь ойлари учун маҳаллий бюджет кўрсаткичлари:

Даромадлар - 77 млрд 36,0 млн. сўм,

Харажатлар - 122 млрд 436,4 млн. сўм.

2018 йил мобайнида маҳаллий бюджетнинг даромадлар қисми - 27 млрд. 239,3 млн. сўмга ошган.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.