Сурхондарё
вилоят Ҳокимлиги
Главная Узун тумани
Узун тумани

Узун тумани тўғрисида маълумот

2018 йил январь-декабрь

 

1991 йилда ташкил этилган.

Маъмурий маркази - Узун шаҳарчаси.

Майдони - 1,84 минг кв.км шундан:

қишлоқ хўжалиги ерлари -64143 га, шу жумладан суғориладиган экин ерлар -
10829 га, лалми ерлар – 4312 га, кўп йиллик дарахтзорлар - 1259 га, ернинг ўртача бонитети – 62,0 балл, яйловлар - 47743 га.

Тураржой ва томорқа ерлари - 3287 га, ўрмон ва дарахтзорлар - 52876 га, ижтимоий соҳа объектлари, кўчалар, майдонлар - 1079 га, йўллар 1866 га, дарё ва каналлар, коллектор ва дренаж каналлари - 2918 га, бошқа ерлар (тепалик ва чуқурликлари, саноат ҳудуди, электр тармоқлари) - 36996 га.

Аҳоли сони - 173,4 минг киши.

Миллий таркиби: ўзбеклар – 67,9% (117,8 минг киши), тожиклар – 30,9%
(53,6 минг киши), туркманлар – 0,2 % (0,253 минг киши), руслар – 0,3 % (0,517 минг киши), татарлар – 0,2 % (0,276 минг киши) ва бошқалар - 0,6% (0,997 минг киши).

Шимолдан Сариосиё тумани билан, шимоли-шарқдан Тожикистон Республикаси билан, жанубдан Қумқўрғон тумани билан ҳамда ғарбдан Шўрчи ва Денов туманлари билан чегарадош.

Аҳоли жон бошига кўрсаткичлари: саноат маҳсулоти 601,0 минг сўм (вилоятдадаги ўрни 11-ўринда), халқ истеъмоли моллари 303,2 минг сўм (11), қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 6007,4 минг сўм (10), жами хизматлар кўрсатиш 1010,1 минг сўм (13).

Узун туман саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигига ихтисослашган.

Ғалла: давлат буюртмаси 9390 тн. - 2018 йилда 122,6% га бажарилган

Пилла: давлат буюртмаси 54,7 тн. - 2018 йилда 126,6% га бажарилган

Пахта: Етиштириш режаси 7055 тн. - 2018 йилда 56,4%

Ҳудудий экспорт бўйича - 2018 йил январь-декабрь ойларида 6794,7 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган. (Прогноз – 9875,0 минг доллар (бажарилиши – 68,8%).

Қўшма корхоналар, хорижий корхоналар (8): "HASHIMI" МЧЖ (Афғонистон, мевали дарахтлар, буталар ва ёнғоқларнинг бошқа турларини етиштириш), "QARASUV-UZUN SAYQALI" МЧЖ (Ўзбекистон-Афғонистон, мевалар ва сабзавотлар улгуржи савдоси), "HOSILOT BARAKA EKSPORT" МЧЖ (Ўзбекистон-Афғонистон, ихтисослашган дўконларда мевалар ва сабзавотлар чакана савдоси), "SURXON ZAMIN NE'MATLARI" МЧЖ (Ўзбекистон-Афғонистон, мевалар ва сабзавотлар улгуржи савдоси), "BILOL BAXIR SARI" МЧЖ (Ўзбекистон-Афғонистон, зираворлар, хушбўй, кучли наркотик ва фармацевтика экинларини етиштириш), "NEW TURKISTAN" МЧЖ (Афғонистон, сабзавотлар етиштириш), "UZUN MAGIC PLANTS" МЧЖ (Ўзбекистон-Афғонистон-Тожикистон, зираворлар, хушбўй, кучли наркотик ва фармацевтика экинлар), "BAHEZED ROSHAN" МЧЖ (Ўзбекистон-Афғонистон-Тожикистон, зираворлар, хушбўй, кучли наркотик ва фармацевтика экинларини етиштириш).

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми: - 2018 йил январь-декабрь ойларида
103,1 млрд. сўм, ўсиш суръати - 101,4%.

Кичик бизнес субъектлари – 1281та (шундан: 571 та фермер хўжаликлари, уларнинг ўртача майдони 81,2 га).

Дастурлар йўналишида 2018 йилнинг январь-декабр ойлари якуни билан саноат йўналишида 11390,0 млн. сўмлик 29 та, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида
21723,0 млн. сўмлик 81 та, қишлоқ хўжалиги йўналишида 19336,0 млн.сўмлик
37 лойиҳалар амалга оширилди.

Бандлик дастурига асосан - 1016 та янги иш ўринлари яратилган.

Ташқи савдо айланмаси: 2018 йил январь-декабрь ойларида 11802,9 минг АҚШ доллар, шундан экспорт – 1737,4 минг АҚШ доллар, импорт – 10065,5 минг АҚШ доллари.

2018 йил январь-декабрь ойлари учун маҳаллий бюджет кўрсаткичлари:

Даромадлар - 42 млрд 792,6 млн. сўм,

Харажатлар - 113 млрд 203,8 млн. сўм.

2018 йил маҳаллий бюджетнинг даромадлар қисми- 6 млрд. 234,2 млн.сўмга ошган.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.