Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Сариосиё тумани
Сариосиё тумани

Сариосиё тумани тўғрисида маълумот

2018 йил январь-декабрь

 

1926 йилда ташкил этилган.

Маъмурий маркази - Сариосиё шаҳарчаси.

Майдони - 3,83 минг кв.км шундан:

қишлоқ хўжалиги ерлари -143555 га, шу жумладан суғориладиган экин ерлар -
8933 га, лалми ерлар – 3982 га, кўп йиллик дарахтзорлар - 4047 га, ернинг ўртача бонитети - 61 балл, яйловлар - 126789 га.

Тураржой ва томорқа ерлари - 3504 га, ўрмон ва дарахтзорлар - 61841 га, ижтимоий соҳа объектлари, кўчалар, майдонлар - 2725 га, йўллар 5294 га, дарё ва каналлар, коллектор ва дренаж каналлари - 3420 га, бошқа ерлар (тепалик ва чуқурликлари, саноат ҳудуди, электр тармоқлари) - 164299 га.

Аҳоли сони - 200,8 минг киши.

Миллий таркиби: ўзбеклар – 65,5% (131,4 минг киши), тожиклар – 32,8%
(65,9 минг киши), туркманлар – 0,2% (0,473 минг киши), руслар – 0,5 % (1,1 минг киши), татарлар – 0,3 % (0,519 минг киши) ва бошқалар - 0,7% (1,4 минг киши).

Шимоли-шарқдан Тожикистон Республикаси билан, жанубдан Узун, Денов, Қумқўрғон, ва Бойсун тумани билан ҳамда Қашқадарё вилояти билан чегарадош.

Аҳоли жон бошига кўрсаткичлари: саноат маҳсулоти 1119,5 минг сўм (вилоятдадаги ўрни 6-ўринда), халқ истеъмоли моллари 325,4 минг сўм (9), қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 5483,3 минг сўм (11), жами хизматлар кўрсатиш 1105,4 минг сўм (7).

Сариосиё туман саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигига ихтисослашган.

Ғалла: давлат буюртмаси 8159 тн. - 2018 йилда 126,6% га бажарилган

Пилла: давлат буюртмаси 24,5 тн. - 2018 йилда 94,7% га бажарилган

Пахта: Етиштириш режаси 6080 тн. - 2018 йилда 68,7%

Ҳудудий экспорт бўйича - 2018 йил январь-декабрь ойларида 6100,0 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган. (Прогноз – 16936,5 минг доллар (бажарилиши – 36,0%).

Қўшма корхоналар, хорижий корхоналар (10): масъулияти чекланган жамияти шаклидаги "SHARGUN GRAND SHIFER" Ўзбекистон-Буюк Британия давлатлари ҳамкорлигидаги қўшма корхонаси (Ўзбекистон-Буюк Британия, механик дастгоҳлар улгуржи савдоси), "OBI JUY" МЧЖ (Тожикистон, Colod (ундириб янчилган буғдой, арпа ва ш.к.) ишлаб чиқариш), "SARIOSIYO GARAD" МЧЖ (Россия-Ўзбекистон, спиртсиз ичимликлар ишлаб чиқариш; бутилкада минерал сувлар ва бошқа сувлар ишлаб чиқариш), масъулияти чекланган жамияти шаклидаги "SAHOVAT" Ўзбекистон-Россия давлатлар хамкорлигидаги қўшма корхонаси (Россия-Ўзбекистон, спиртли ичимликларни дициллаш, тозалаш ва аралаштириш), "SARIOSIYO LOGISTICS" МЧЖ (Германия-Ўзбекистон, қишлоқ хўжалик хом ашёси, тирик ҳайвонлар, тўқимачилик хом ашёси ва ярим фабрикатлар улгуржи савдоси бўйича агентлар фаолияти), "SARIOSIYO MEVA SABZAVOT" МЧЖ (Қозоғистон-Ўзбекистон, қишлоқ хўжалик хом ашёси, тирик ҳайвонлар, тўқимачилик хом ашёси ва ярим фабрикатлар улгуржи савдоси бўйича агентлар фаолияти), "STF DO'STIY" МЧЖ (Афғонистон, мевали дарахтлар, буталар ва ёнғоқларнинг бошқа турларини етиштириш), "GREEN COLD NURSERY IR-AF-UZ COMPANY" МЧЖ (Афғонистон-Эрон, данакли ва пўчоқли уруғи бўлган мевалар етиштириш), "GREEN WAY COMPANY" МЧЖ (Афғонистон, данакли ва пўчоқли уруғи бўлган мевалар етиштириш), "UNITED EXPORT" МЧЖ (Россия-Арманистон-Ўзбекистон, автомобил транспортида юк ташиш).

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми: - 2018 йил январь-декабрь ойларида
222,4 млрд. сўм, ўсиш суръати - 127,2%.

Кичик бизнес субъектлари - 1649 та (шундан: 826 та фермер хўжаликлари, уларнинг ўртача майдони 76,3 га).

Дастурлар йўналишида 2018 йилнинг январь-декабр ойлари якуни билан саноат йўналишида 190698,0 млн. сўмлик 14 та, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида
5356,0 млн. сўмлик 12 та, қишлоқ хўжалиги йўналишида 40455,0 млн.сўмлик 17 лойиҳалар амалга оширилди.

Бандлик дастурига асосан - 2901 та янги иш ўринлари яратилган.

Ташқи савдо айланмаси: 2018 йил январь-декабрь ойларида 51833,7 минг АҚШ доллар, шундан экспорт – 6100,5 минг АҚШ доллар, импорт – 45733,2 минг АҚШ доллари.

2018 йил январь-декабрь ойлари учун маҳаллий бюджет кўрсаткичлари:

Даромадлар - 163 млрд 49,0 млн. сўм,

Харажатлар - 142 млрд 327,2 млн. сўм.

2018 йил мобайнида маҳаллий бюджетнинг даромадлар қисми - 83 млрд. 8,6 млн. сўмга ошган.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.