Сурхондарё
вилоят Ҳокимлиги
Главная Олтинсой тумани
Олтинсой тумани

Олтинсой тумани тўғрисида маълумот

2018 йил январь-декабрь

 

1981 йилда ташкил этилган.

Маъмурий маркази - Қорлиқ шаҳарчаси.

Майдони - 0,57 минг кв.км шундан:

қишлоқ хўжалиги ерлари - 42840 га, шу жумладан суғориладиган экин ерлар -
9825 га, лалми ерлар – 2768 га, кўп йиллик дарахтзорлар - 6775 га, ернинг ўртача бонитети - 60 балл, яйловлар - 23472 га.

Тураржой ва томорқа ерлари - 3704 га, ўрмон ва дарахтзорлар - 32 га, ижтимоий соҳа объектлари, кўчалар, майдонлар - 831 га, йўллар 929 га, дарё ва каналлар, коллектор ва дренаж каналлари - 2094 га, бошқа ерлар (тепалик ва чуқурликлари, саноат ҳудуди, электр тармоқлари) - 6402 га.

Аҳоли сони - 172,1 минг киши.

Миллий таркиби: ўзбеклар – 94,1% (162,1 минг киши), тожиклар – 5,3%
(9,1 минг киши), туркманлар – 0,09% (0,147 минг киши), руслар – 0,06 % (0,107 минг киши), татарлар – 0,06 % (0,104 минг киши) ва бошқалар - 0,4% (0,657 минг киши).

Шимол ва шимолий шарқдан Денов тумани билан, шарқдан Шўрчи тумани билан, жануби-ғарбдан Қумқўрғон тумани билан чегарадош.

Аҳоли жон бошига кўрсаткичлари: саноат маҳсулоти 424,7 минг сўм (вилоятдадаги ўрни 14-ўринда), халқ истеъмоли моллари 387,9 минг сўм (6), қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 4900,5 минг сўм (12), жами хизматлар кўрсатиш 1027,3 минг сўм (11).

Олтинсой тумани узумчилик ва боғдорчиликка ихтисослашган.

Ғалла: давлат буюртмаси 11139 тн. - 2018 йилда 107,5% га бажарилган

Пилла: давлат буюртмаси 92,2 тн. - 2018 йилда 129,1% га бажарилган

Пахта: Етиштириш режаси 5840 тн. - 2018 йилда 61,4%

Ҳудудий экспорт бўйича - 2018 йил январь-декабрь ойларида 4472,7 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган. (Прогноз – 17500,0 минг доллар (бажарилиши – 25,6%).

Қўшма корхоналар, хорижий корхоналар (3): “EAST-WEST SURXON” МЧЖ (Канада-Ўзбекистон, мевалар ва сабзавотларни қайта ишлаш ва консервалашнинг бошқа турлари), масъулияти чекланган жамияти шаклидаги "OLTINSOY TEKSTIL" Корея хорижий сармояси иштирокидаги корхона (Корея-Ўзбекистон, тўқилган ва трикотаж пайпоқ-носки маҳсулотлари ишлаб чиқариш), "MUZRABOT DUSHETI" МЧЖ (Ўзбекистон-Грузия, мевалар ва сабзавотлар улгуржи савдоси).

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми: - 2018 йил январь-декабрь ойларида
72,3 млрд. сўм, ўсиш суръати - 106,0%.

Кичик бизнес субъектлари - 2547 та (шундан: 2056 та фермер хўжаликлари, уларнинг ўртача майдони 11,7 га).

Дастурлар йўналишида 2018 йилнинг январь-декабр ойлари якуни билан саноат йўналишида 19736,0 млн. сўмлик 15 та, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида
16088,0 млн. сўмлик 48 та, қишлоқ хўжалиги йўналишида 4580,0 млн.сўмлик 32 лойиҳалар амалга оширилди.

Бандлик дастурига асосан - 818 та янги иш ўринлари яратилган.

Ташқи савдо айланмаси: 2018 йил январь-декабрь ойларида 10383,6 минг АҚШ доллар, шундан экспорт – 3923,1 минг АҚШ доллар, импорт – 6460,5 минг АҚШ доллари.

2018 йил январь-декабрь ойлари учун маҳаллий бюджет кўрсаткичлари:

Даромадлар - 33 млрд 483,1 млн. сўм,

Харажатлар - 114 млрд 623,3 млн. сўм.

2018 йил мобайнида маҳаллий бюджетнинг даромадлар қисми - 6 млрд. 147,1млн. сўмга ошган.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.