Сурхондарё
вилоят Ҳокимлиги
Главная Музработ тумани
Музработ тумани

Музработ тумани тўғрисида маълумот

2018 йил январь-декабрь

 

1968 йилда ташкил этилган.

Маъмурий маркази - Халқобод шаҳарчаси.

Майдони - 0,74 минг кв.км. шундан:

қишлоқ хўжалиги ерлари - 36267 га, шу жумладан суғориладиган экин ерлар -
33325 га, лалми ерлар - 0 га, кўп йиллик дарахтзорлар - 872 га, ернинг ўртача бонитети -
48 балл, яйловлар - 2070 га.

  • ва томорқа ерлари - 5504 га, ўрмон ва дарахтзорлар - 340 га, ижтимоий соҳа объектлари, кўчалар, майдонлар - 1514 га, йўллар 1202 га, дарё ва каналлар, коллектор ва дренаж каналлари - 7068 га, бошқа ерлар (тепалик ва чуқурликлари, саноат ҳудуди, электр тармоқлари) - 22010 га.

Аҳоли сони - 138,3 минг киши.

Миллий таркиби: ўзбеклар – 80,7% (111,6 минг киши), тожиклар – 15,9%
(21,9 минг киши), туркманлар – 1,8% (2,6 минг киши), руслар – 0,8% (1,1 минг киши), татарлар – 0,1 % (0,199 минг киши) ва бошқалар - 0,6% (0,871 минг киши).

Шимолидан Шеробод тумани билан, шарқдан Ангор жанубдан Афғонистон Республикаси билан, ғарбдан Туркманистон Республикаси билан чегарадош.

Аҳоли жон бошига кўрсаткичлари: саноат маҳсулоти 517,8 минг сўм (вилоятдадаги ўрни 13-ўринда), халқ истеъмоли моллари 207,7 минг сўм (14), қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 6799,3 минг сўм (3), жами хизматлар кўрсатиш 986,0 минг сўм (14).

Музработ тумани қишлоқ хўжаликга ихтисослашган.

Ғалла: давлат буюртмаси 37353 тн. - 2018 йилда 91,9% га бажарилган

Пилла: давлат буюртмаси 96,3 тн. - 2018 йилда 118,7% га бажарилган

Пахта: Етиштириш режаси 13590 тн. - 2018 йилда 75,8%

Ҳудудий экспорт бўйича - 2018 йил январь-декабрь ойларида 6894,0 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган. (Прогноз – 14000,0 минг доллар (бажарилиши – 49,2%).

Қўшма корхоналар, хорижий корхоналар (8): "BIO AGRO AMUDARYA" МЧЖ (Эрон, бошқа илдизмевали экинлар ва уларнинг уруғларини, қўзиқоринлар ва трюфелларни етиштириш), "CAMELLIA XITOY SAVDO UYI" МЧЖ (Хитой, бошқа техника ва ускуналар улгуржи савдоси), "MOZAFAR EBADY 1" МЧЖ (Афғонистон, аралаш қишлоқ хўжалиги), "BAHIJ SERAJ KARIMI" МЧЖ (Афғонистон, аралаш қишлоқ хўжалиги), "SAYARA SABZ1" МЧЖ (Афғонистон, аралаш қишлоқ хўжалиги), "O'RGANIC AGRO" МЧЖ (Афғонистон, мойли экинлар ва уларнинг уруғини етиштириш), "MUZRABOT-ESSE" МЧЖ (Эрон, қурилиш мақсадларига мўлжалланган гипс буюмлар ишлаб чиқариш), "YASNIN-MAFTUNA" МЧЖ (Ўзбекистон-Хитой, донли экинлар (шолидан ташқари) етиштириш).

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми: - 2018 йил январь-декабрь ойларида
70,9 млрд. сўм, ўсиш суръати - 105,9%.

Кичик бизнес субъектлари - 2071 та (шундан: 761 та фермер хўжаликлари, уларнинг ўртача майдони 29,3 га).

Дастурлар йўналишида 2018 йилнинг январь-декабр ойлари якуни билан саноат йўналишида 4447,0 млн. сўмлик 12 та, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида
22458,0 млн. сўмлик 63 та, қишлоқ хўжалиги йўналишида 15383,0 млн.сўмлик
15 лойиҳалар амалга оширилди.

Бандлик дастурига асосан - 1439 та янги иш ўринлари яратилган.

Ташқи савдо айланмаси: 2018 йил январь-декабрь ойларида 41476,8 минг АҚШ доллар, шундан экспорт – 18853,1 минг АҚШ доллар, импорт – 22623,7 минг АҚШ доллари.

2018 йил январь-декабрь ойлари учун маҳаллий бюджет кўрсаткичлари:

Даромадлар - 39 млрд 345,8 млн. сўм,

Харажатлар - 96 млрд 501,5 млн. сўм.

2018 йил мобайнида маҳаллий бюджетнинг даромадлар қисми - 13 млрд. 401,8 млн. сўмга ошган.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.