Сурхондарё
вилоят Ҳокимлиги
Главная Қумқўрғон тумани
Қумқўрғон тумани

Қумқўрғон тумани тўғрисида маълумот

2018 йил январь-декабрь

 

1977 йилда ташкил этилган.

Маъмурий маркази - Қумқўрғон шаҳри.

Майдони – 1,94 минг кв.км. шундан:

қишлоқ хўжалиги ерлари - 168459 га, шу жумладан суғориладиган экин ерлар - 20300 га, лалми ерлар - 42 га, кўп йиллик дарахтзорлар - 4194 га, ернинг ўртача бонитети – 56,3 балл, яйловлар - 143923 га.

Тураржой ва томорқа ерлари - 6589 га, ўрмон ва дарахтзорлар - 556 га, ижтимоий соҳа объектлари, кўчалар, майдонлар - 1534 га, йўллар 1544 га, дарё ва каналлар, коллектор ва дренаж каналлари - 11010 га, бошқа ерлар (тепалик ва чуқурликлари, саноат ҳудуди, электр тармоқлари) - 34045 га.

Аҳоли сони - 227,8 минг киши

Миллий таркиби: ўзбеклар – 94,9% (216,3 минг киши), тожиклар - 3,6% (8,2 минг киши), туркманлар – 0,2% (0,448 минг киши), руслар – 0,5% (1,0 минг киши), татарлар – 0,05 % (0,103 минг киши) ва бошқалар - 0,7% (1,6 минг киши).

Шимолидан Сариосиё тумани билан, шарқдан Денов, Олтинсой, Шўрчи, Узун туманлари билан ва Тожикистон Республикаси билан, жанубдан Жарқўрғон тумани билан, ғарбдан Қизириқ ва Бойсун тумани билан чегарадош.

Аҳоли жон бошига кўрсаткичлари: саноат маҳсулоти 820,2 минг сўм (вилоятдаги ўрни 8-ўринда), халқ истеъмоли моллари 209,2 минг сўм (13), қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 6355,8 минг сўм (8), жами хизматлар кўрсатиш 1011,0 минг сўм (12).

Қумқўрғон тумани қишлоқ хўжалигига ихтисослашган.

Ғалла: давлат буюртмаси 23134,0 тн. - 2018 йилда 110,5% га бажарилган

Пилла: давлат буюртмаси 193,5 тн. - 2018 йилда 118,0% га бажарилган

Пахта: Етиштириш режаси 15386 тн. - 2018 йилда 59,4% га

Ҳудудий экспорт бўйича - 2018 йил январь-декабрь ойларида 2408,6 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган. (Прогноз – 7300,0 минг доллар (бажарилиши – 33,0%).

Қўшма корхоналар, хорижий корхоналар (5): "MEXRIGIYO-MEDMEX" МЧЖ (Ўзбекистон-Ҳиндистон, шифохона муассасалари фаолияти), "WINDCOR INVESTMENT LIMITED" МЧЖ (Ўзбекистон-Россия, қишлоқ хўжалик хом ашёси, тирик ҳайвонлар, тўқимачилик хом ашёси ва ярим фабрикатлар улгуржи савдоси бўйича агентлар фаолияти), масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон-Греция ҳамкорлигидаги "OLTIN-CHIGIT" қўшма корхонаси (Ўзбекистон-Греция, уруғларга ишлов бериш ва экишга тайёрлаш), "JIAN JUN" МЧЖ (Хитой, ғишт, черепица ва пиширилган лойдан бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқариш), "OQ DARYO HOLDING" МЧЖ (Ўзбекистон-Қозоғистон-Эрон, қишлоқ хўжалик хом ашёси, тирик ҳайвонлар, тўқимачилик хом ашёси ва ярим фабрикатлар улгуржи савдоси бўйича агентлар фаолияти).

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми: - 2018 йил январь-декабрь ойларида
184,6 млрд. сўм, ўсиш суръати - 115,7%.

Кичик бизнес субъектлари - 1721 та (шундан: 695 та фермер хўжаликлари, уларнинг ўртача майдони 85,1 га).

Дастурлар йўналишида 2018 йилнинг январь-декабр ойлари якуни билан саноат йўналишида 3272,0 млн. сўмлик 8 та, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида 23181,0 млн. сўмлик 21 та, қишлоқ хўжалиги йўналишида 3840,0 млн.сўмлик 5 лойиҳалар амалга оширилди.

Бандлик дастурига асосан - 1292 та янги иш ўринлари яратилган.

Ташқи савдо айланмаси: 2018 йил январь-декабрь ойларида 6752,8 минг АҚШ доллар, шундан экспорт – 746,6 минг АҚШ доллар, импорт – 6006,2 минг АҚШ доллари.

2018 йил январь-декабрь ойлари учун маҳаллий бюджет кўрсаткичлари:

Даромадлар - 72 млрд 368,9 млн. сўм,

Харажатлар - 151 млрд 947,3 млн. сўм.

2018 йил мобайнида маҳаллий бюджетнинг даромадлар қисми - 13 млрд. 915,3 млн. сўмга ошган.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.