Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Қизириқ тумани
Қизириқ тумани

Қизириқ тумани тўғрисида маълумот

2018 йил январь-декабрь

 

1975 йилда ташкил этилган.

Маъмурий маркази - Сариқ шаҳарчаси.

Майдони 0,59 минг кв.км. шундан:

қишлоқ хўжалиги ерлари - 40001 га, шу жумладан суғориладиган экин ерлар -
35136 га, лалми ерлар - 0 га, кўп йиллик дарахтзорлар - 2425 га, ернинг ўртача бонитети – 49,1 балл, яйловлар - 2440 га.

Тураржой ва томорқа ерлари - 7365 га, ўрмон ва дарахтзорлар - 208 га, ижтимоий соҳа объектлари, кўчалар, майдонлар - 1239 га, йўллар 1333 га, дарё ва каналлар, коллектор ва дренаж каналлари - 5936 га, бошқа ерлар (тепалик ва чуқурликлари, саноат ҳудуди, электр тармоқлари) - 3166 га.

Аҳоли сони - 168,8 минг киши

Миллий таркиби: ўзбеклар – 97,0% (163,7 минг киши), тожиклар - 2,0% (3,4 минг киши), туркманлар – 0,06% (0,100 минг киши), руслар - 006% (0,107 минг киши), татарлар – 0,08 % (0,132 минг киши) ва бошқалар - 0,8% (1,3 минг киши).

Шимолидан Бойсун тумани билан, шарқдан Қумқўрғон ва Жарқўрғон туманлари билан, жанубдан Ангор тумани билан, ғарбдан Шеробод тумани билан чегарадош.

Аҳоли жон бошига кўрсаткичлари: саноат маҳсулоти 818,5 минг сўм (вилоятдаги ўрни 9-ўринда), халқ истеъмоли моллари 271,1 минг сўм (12), қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 6613,9 минг сўм (4), жами хизматлар кўрсатиш 1070,8 минг сўм (9).

Қизириқ тумани қишлоқ хўжалигига ихтисослашган.

Ғалла: давлат буюртмаси 40722,0 тн. - 2018 йилда 97,6% га бажарилган

Пилла: давлат буюртмаси 105,6 тн. - 2018 йилда 106,8% га бажарилган

Пахта: Етиштириш режаси 13968 тн. - 2018 йилда 52,3% га

Ҳудудий экспорт бўйича - 2018 йил январь-декабрь ойларида 20928,8 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган. (Прогноз – 20000,0 минг доллар (бажарилиши – 104,6%).

Қўшма корхоналар, хорижий корхоналар (7): "JEN PRESS AND OIL PROCESSING IND CO" МЧЖ (Афғонистон, данакли ва пўчоқли уруғи бўлган мевалар етиштириш), "SHAMALE HENDOKOSH LTD" МЧЖ (Афғонистон, данакли ва пўчоқли уруғи бўлган мевалар етиштириш), "KHALILZAD GROUP CO LTD" МЧЖ (Афғонистон, бошқа тоифаларга киритилмаган бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш), "SARMET" МЧЖ (Россия, қурилиш металл концрукциялари ва буюмлари ишлаб чиқариш), "SURXAN 2" МЧЖ (Россия, аралаш қишлоқ хўжалиги), "SURXAN 1" МЧЖ (Россия, аралаш қишлоқ хўжалиги), "ECO-KUL'TURA UZ" МЧЖ (Россия, цитрус мевалар етиштириш).

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми: - 2018 йил январь-декабрь ойларида
136,4 млрд. сўм, ўсиш суръати - 146,6%.

Кичик бизнес субъектлари - 1724 та (шундан: 838 та фермер хўжаликлари, уларнинг ўртача майдони 46,9 га).

Дастурлар йўналишида 2018 йилнинг январь-декабр ойлари якуни билан саноат йўналишида 8768,0 млн. сўмлик 29 та, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида
53393,0 млн. сўмлик 75 та, қишлоқ хўжалиги йўналишида 96513,0 млн.сўмлик
24 лойиҳалар амалга оширилди.

Бандлик дастурига асосан - 1710 та янги иш ўринлари яратилган.

Ташқи савдо айланмаси: 2018 йил январь-декабрь ойларида 65042,1 минг АҚШ доллар, шундан экспорт – 25444,2 минг АҚШ доллар, импорт – 39597,9 минг АҚШ доллари.

2018 йил январь-декабрь ойлари учун маҳаллий бюджет кўрсаткичлари:

Даромадлар - 53 млрд 127,8 млн. сўм,

Харажатлар - 128 млрд 654,1 млн. сўм.

2018 йил мобайнида маҳаллий бюджетнинг даромадлар қисми - 17 млрд. 718,8 млн. сўмга ошган.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.