Сурхондарё
вилоят Ҳокимлиги
Главная Жарқўрғон тумани
Жарқўрғон тумани

Жарқўрғон тумани тўғрисида маълумот

2018 йил январь-декабрь

 

1965 йилда ташкил этилган.

Маъмурий маркази - Жарқўрғон шаҳри.

Майдони 1,16 минг кв.км. шундан:

қишлоқ хўжалиги ерлари - 56525 га, шу жумладан суғориладиган экин ерлар -
19702 га, лалми ерлар - 0 га, кўп йиллик дарахтзорлар - 2791 га, ернинг ўртача бонитети - 49 балл, яйловлар - 34032 га.

  • ва томорқа ерлари - 5506 га, ўрмон ва дарахтзорлар - 390 га, ижтимоий соҳа объектлари, кўчалар, майдонлар – 4500 га, йўллар 1753га, дарё ва каналлар, коллектор ва дренаж каналлари - 5556 га, бошқа ерлар (тепалик ва чуқурликлари, саноат ҳудуди, электр тармоқлари) - 41530 га.

Аҳоли сони - 213,0 минг киши

Миллий таркиби: ўзбеклар – 95,6% (203,6 минг киши), тожиклар - 2,7% (5,7 минг киши), туркманлар – 0,3% (0,554 минг киши), руслар - 0,5% (1,1 минг киши), татарлар –
0,2 % (0,399 минг киши) ва бошқалар - 0,8% (1,7 минг киши).

Шимол томондан Қумқўрған тумани, жануб томондан Ангор ва Термиз туманлари ва ғарб томондан Қизириқ туманлари билан чегарадош.

Аҳоли жон бошига кўрсаткичлари: саноат маҳсулоти 3215,6 минг сўм (вилоятдаги ўрни 2-ўринда), халқ истеъмоли моллари 305,4 минг сўм (10), қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 6064,8 минг сўм (9), жами хизматлар кўрсатиш 1099,7 минг сўм (8).

Жарқўрғон тумани саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигига ихтисослашган.

Ғалла: давлат буюртмаси 21141,0 тн. - 2018 йилда 109,4% га бажарилган

Пилла: давлат буюртмаси 188,4 тн. - 2018 йилда 117,2% га бажарилган

Пахта: Етиштириш режаси 13077 тн. - 2018 йилда 57,8% га

Ҳудудий экспорт бўйича - 2018 йил январь-декабрь ойларида 6665,5 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган. (Прогноз – 5280,0 минг доллар (бажарилиши – 126,2%).

Қўшма корхоналар, хорижий корхоналар (8): масъулияти чекланган жамияти шаклидаги "JARQURGONNEFTQAYTAISLASH" Ўъзбекистон Россия давлатлари ҳамкорлигида қўшма корхонаси (Ўзбекистон-Россия, нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш), масъулияти чекланган жамият шаклидаги "BAQTRIYAAGROEKSPORT" Ўзбекицон-Туркия қўшма корхонаси (Туркия-Ўзбекистон, мевалар ва сабзавотларни қайта ишлаш ва консервалашнинг бошқа турлари), масъулияти чекланган жамияти шаклидаги "SURHANCEMENTINVEST" чет эл корхонаси (Кипр-Англия, тижорат фаолияти ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳат бериш), масъулияти чекланган жамияти "PROMINVESTPAK" хорижий корхонаси (Россия, яшашга яроқсиз жойларни ижарага бериш ва бошқариш), масъулияти чекланган жамият шаклидаги "NORTEX STYLE" ҳорижий корхонаси (Буюк Британия, пахта толаларини тайёрлаш ва йигириш), "BARPO-INVEST" масъулияти чекланган жамияти (Афғонистон-Ўзбекистон, ғишт, черепица ва пиширилган лойдан бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқариш), "OLTIN-TEPA GROUP" МЧЖ (Ўзбекистон-Россия, йирик шохли қорамолларнинг сут берадиган зотларини кўпайтириш), "UZTAJ GROUP" МЧЖ (Тожикистон-Ўзбекистон, қишлоқ хўжалик хом ашёси, тирик ҳайвонлар, тўқимачилик хом ашёси ва ярим фабрикатлар улгуржи савдоси бўйича агентлар фаолияти).

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми: - 2018 йил январь-декабрь ойларида
677,5 млрд. сўм, ўсиш суръати - 113,3%.

Кичик бизнес субъектлари - 1741 та (шундан: 566 та фермер хўжаликлари, уларнинг ўртача майдони 70,5 га).

Дастурлар йўналишида 2018 йилнинг январь-декабр ойлари якуни билан саноат йўналишида 106283,0 млн. сўмлик 14 та, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида
22476,0 млн. сўмлик 27 та, қишлоқ хўжалиги йўналишида 81350,0 млн.сўмлик 8 лойиҳалар амалга оширилди.

Бандлик дастурига асосан - 1640 та янги иш ўринлари яратилган.

Ташқи савдо айланмаси: 2018 йил январь-декабрь ойларида 52960,1 минг АҚШ доллар, шундан экспорт – 22991,3 минг АҚШ доллар, импорт – 29968,8 минг АҚШ доллари.

2018 йил январь-декабрь ойлари учун маҳаллий бюджет кўрсаткичлари:

Даромадлар - 184 млрд 800,2 млн. сўм,

Харажатлар - 131 млрд 192,2 млн. сўм.

2018 йил мобайнида маҳаллий бюджетнинг даромадлар қисми - 32 млрд. 31,2 млн. сўмга ошган.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.