Сурхондарё
вилоят Ҳокимлиги
Главная Денов тумани
Денов тумани

Денов тумани тўғрисида маълумот

2018 йил январь-декабрь

 

1926 йилда ташкил этилган.

Маъмурий маркази - Денов шаҳри.

Майдони 1,13 минг кв.км. шундан:

қишлоқ хўжалиги ерлари - 60182 га, шу жумладан суғориладиган экин ерлар -
21826 га, лалми ерлар - 2859 га, кўп йиллик дарахтзорлар - 3435 га, ернинг ўртача бонитети - 62 балл, яйловлар - 32062 га.

Тураржой ва томорқа ерлари – 6234 га, ўрмон ва дарахтзорлар - 1605 га, ижтимоий соҳа объектлари, кўчалар, майдонлар - 1205 га, йўллар 1238 га, дарё ва каналлар, коллектор ва дренаж каналлари - 2869 га, бошқа ерлар (тепалик ва чуқурликлари, саноат ҳудуди, электр тармоқлари) - 10115 га.

Аҳоли сони - 385,4 минг киши

Миллий таркиби: ўзбеклар – 84,1% (324,0 минг киши), тожиклар - 14,5%
(55,9 минг киши), туркманлар – 0,1% (0,402 минг киши), руслар - 0,5% (1,8 минг киши), татарлар – 0,1 % (0,450 минг киши) ва бошқалар - 0,7% (2,9 минг киши).

Шимолдан Сариосиё тумани билан, шарқдан Узун тумани билан, жанубдан Олтинсой ва Шўрчи туманлари билан, ғарбдан Қумқўрғон тумани билан чегарадош.

Аҳоли жон бошига кўрсаткичлари: саноат маҳсулоти 1201,3 минг сўм (вилоятдаги ўрни 4-ўринда), халқ истеъмоли моллари 725,1 минг сўм (4), қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 6415,2 минг сўм (7), жами хизматлар кўрсатиш 2224,7 минг сўм (2).

Денов тумани саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишга ихтисослашган.

Ғалла: давлат буюртмаси 24872,0 тн. - 2018 йилда 121,6% га бажарилган

Пилла: давлат буюртмаси 103,0 тн. - 2018 йилда 114,6% га бажарилган

Пахта: Етиштириш режаси 23,3 минг тн. - 2018 йилда 66,3% га

Ҳудудий экспорт бўйича - 2018 йил январь-декабрь ойларида 26574,1 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган. (Прогноз – 49640,0 минг доллар (бажарилиши - 53,5%).

Қўшма корхоналар, хорижий корхоналар (11): "ALEKSANDR-AVANGARD-DENOV" Россия савдо фирмаси (Россия, кийимдан ташқари тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш), "SOMON-TURON" МЧЖ (Тожикистон, какао, шоколад ва сершакар қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш), "BAXTAR-MUSTAFA" МЧЖ (Россия, сабзавотлар етиштириш), "JAWAD SHARIFI" МЧЖ (Афғонистон, зираворлар, хушбўй, кучли наркотик ва фармацевтика экинларини етиштириш), "BIO AGRO SURXONDARYO" МЧЖ (Эрон, данакли ва пўчоқли уруғи бўлган мевалар етиштириш), "SABR-AGRO-EXPORT" МЧЖ (Тожикистон, қишлоқ хўжалик хом ашёси, тирик ҳайвонлар, тўқимачилик хом ашёси ва ярим фабрикатлар улгуржи савдоси бўйича агентлар фаолияти), "BERMA EXP" МЧЖ (Қозоғистон, қишлоқ хўжалик хом ашёси, тирик ҳайвонлар, тўқимачилик хом ашёси ва ярим фабрикатлар улгуржи савдоси бўйича агентлар фаолияти), "BEK-FAYZ DIZAYN" МЧЖ (Афғонистон-Ўзбекистон, ихтисослашган дизайнерлик фаолияти), "AFDEN GROUP" МЧЖ (Афғонистон, қишлоқ хўжалик хом ашёси, тирик ҳайвонлар, тўқимачилик хом ашёси ва ярим фабрикатлар улгуржи савдоси бўйича агентлар фаолияти), "AUT GOLD FERULA INVEST" МЧЖ (Афғонистон-Ўзбекистон, зираворлар, хушбўй, кучли наркотик ва фармацевтика экинларини етиштириш), "QORATOG'-SAZAN BALIQ" МЧЖ (Россия-Ўзбекистон, чучук сув аквакултураси).

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми: - 2018 йил январь-декабрь ойларида
457,8 млрд. сўм, ўсиш суръати - 115,3%.

Кичик бизнес субъектлари - 2804 та (шундан: 1246 та фермер хўжаликлари, уларнинг ўртача майдони 45,7 га).

Дастурлар йўналишида 2018 йилнинг январь-декабр ойлари якуни билан саноат йўналишида 210060,0 млн. сўмлик 27 та, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида
42405,0 млн. сўмлик 24 та, қишлоқ хўжалиги йўналишида 25326, млн.сўмлик 21 лойиҳалар амалга оширилди.

Бандлик дастурига асосан - 2676 та янги иш ўринлари яратилган.

Ташқи савдо айланмаси: 2018 йил январь-декабрь ойларида 65338,0 минг АҚШ доллар, шундан экспорт - 19360,8 минг АҚШ доллар, импорт – 46027,2 минг АҚШ доллари.

2018 йил январь-декабрь ойлари учун маҳаллий бюджет кўрсаткичлари:

Даромадлар - 198 млрд 94,2 млн. сўм,

Харажатлар - 208 млрд 652,7 млн. сўм.

2018 йил мобайнида маҳаллий бюджетнинг даромадлар қисми - 23 млрд. 453,3 млн. сўмга ошган.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.