Сурхондарё
вилоят Ҳокимлиги
Главная Бойсун тумани
Бойсун тумани

Бойсун тумани тўғрисида маълумот

2018 йил январь-декабрь

 

1926 йилда ташкил этилган.

Маъмурий маркази - Бойсун шаҳри.

Майдони 3,58 минг кв.км. шундан:

қишлоқ хўжалиги ерлари - 255155 га, шу жумладан суғориладиган экин ерлар -
2868 га, лалми ерлар - 18778 га, кўп йиллик дарахтзорлар - 1661 га, ернинг ўртача бонитети - 45 балл, яйловлар - 231556 га.

  • ва томорқа ерлари – 3166 га, ўрмон ва дарахтзорлар - 65188 га, ижтимоий соҳа объектлари, кўчалар, майдонлар - 682 га, йўллар 1821га, дарё ва каналлар, коллектор ва дренаж каналлари - 2086 га, бошқа ерлар (тепалик ва чуқурликлари, саноат ҳудуди, электр тармоқлари) - 34287 га.

Аҳоли сони - 117,7 минг киши

Миллий таркиби: ўзбеклар – 57,3% (67,4 минг киши), тожиклар - 42,3% (49,8 минг киши), туркманлар – 0,07% (0,08 минг киши), руслар - 0,05% (0,059 минг киши), татарлар – 0,05 % (0,057 минг киши) ва бошқалар - 0,2% (0,238 минг киши).

Шимоли-ғарбий ҳудудида, шимолдан Сариосиё тумани билан, шарқдан Қумқўрғон тумани билан, жанубдан Қизириқ ва Шеробод тумани билан ҳамда ғарбдан Қашқадарё вилояти билан чегарадош.

Аҳоли жон бошига кўрсаткичлари: саноат маҳсулоти 527,8 минг сўм (вилоятдаги ўрни 12-ўринда), халқ истеъмоли моллари 368,5 минг сўм (7), қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 6907,9 минг сўм (2), жами хизматлар кўрсатиш 1204,8 минг сўм (5).

Бойсун тумани қишлоқ хўжалигига ихтисослашган.

Ғалла: давлат буюртмаси 1123,0 тн. - 2018 йилда 114,2% га бажарилган

Пилла: давлат буюртмаси 39,8 тн. - 2018 йилда 117,2% га бажарилган

Ҳудудий экспорт бўйича - 2018 йил январь-декабрь ойларида 4950,9 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган. (Прогноз - 5000 минг доллар (бажарилиши - 99,0%).

Қўшма корхоналар, хорижий корхоналар (1): "PRB INVESTMENT CO" МЧЖ (Тожикистон, цемент ишлаб чиқариш).

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми: - 2018 йил январь-декабрь ойларида
61,5 млрд. сўм, ўсиш суръати - 110,0%.

Кичик бизнес субъектлари - 1251 та (шундан: 609 та фермер хўжаликлари, уларнинг ўртача майдони 265,7 га).

Дастурлар йўналишида 2018 йилнинг январь-декабр ойлари якуни билан саноат йўналишида 10445,0 млн. сўмлик 13 та, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида
11072,0 млн. сўмлик 15 та, қишлоқ хўжалиги йўналишида 10640, млн.сўмлик 26 лойиҳалар амалга оширилди.

Бандлик дастурига асосан - 920 та янги иш ўринлари яратилган.

Ташқи савдо айланмаси: 2018 йил январь-декабрь ойларида 15906,7 минг АҚШ доллар, шундан экспорт - 4917,3 минг АҚШ доллар, импорт – 10989,4 минг АҚШ доллари.

2018 йил январь-декабрь ойлари учун маҳаллий бюджет кўрсаткичлари:

Даромадлар - 54 млрд 204,7 млн. сўм,

Харажатлар - 92 млрд 578,4 млн. сўм.

2018 йил мобайнида маҳаллий бюджетнинг даромадлар қисми - 7 млрд. 716,0 млн. сўмга ошган.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.