Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Шерободда “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви: Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва фаоллигини ошириш устувор вазифа

Шерободда “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви: Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва фаоллигини ошириш устувор вазифа

Сурхондарёда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида вилоят ҳокими Тўра Боболов жойларда йигит-қизларни қизиқтирган масалалар, ўйлантираётган муаммоларга ижобий ечим топиш чораларини кўрмоқда.

Шеробод туманида ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида ҳам ёш авлоднинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантиришга эътибор қаратилди.

Мисол учун, "Буюк ипак йўли" маҳалласи ёшлар етакчиси Анвар Тоштемиров маҳалладаги мавжуд кутубхонага аҳоли, шу жумладан ёшлар ўқиши учун янги китоблар берилишида ёрдам сўради. Вилоят ҳокими масъулларга китоблар жамланмаси ажратиш бўйича кўрсатма берди. 

- Тошкент Давлат Аграр университетида 3-босқичда ўқийман, - дейди Боғиобод маҳалласида яшовчи Хуршид Раҳмонбердиев. - Отам вафот этган, акам оиласи билан кўчиб чиқан. Вилоят ҳокимидан кантракт тўловини тўлашга қийналаётганимни айтиб, улардан ёрдам сўрадим. Мени контракт тўловимни тўлаш билан бирга соҳам бўйича ишга жойлаштиришга ҳам кўрсатма бердилар. Жуда хурсанд бўлдим, бор куч ғайратимни ишга солиб юртим равнақи учун хизмат қиламан. 
- Ота-онамнинг соғлиқлари яхши эмас, - дейди "Қизилолма" маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Азима Ғозиева. - Иқтисодий томондан бироз қийналяпмиз. Агаротимизга бир сўтих иссиқхона қўриб берилса, ишлаб яхшироқ даромад олишимизни вилоят ҳокимига атган эдим, улар мендан қанча бўш еримиз борлигини сўрадилар. Еримиз борлигини билганларидан сўнг, икки сўтих ерга иссиқхона қуриб бериш бўйича масъулларга вазифа юкладилар. Бундай кўмак ва қўллаб-қувватлов учун давлатимиздан миннатдорман.

"Қишлоқбозор" маҳалласидан И.Тошпўлатованинг фарзандини даволаш, "Ёшлар дафтари" да турувчи "Боғиобод" маҳалласидан П.Қувондиқованинг тикув машинаси ажратиш, "Баҳор" маҳалласидан О.Тўраевнинг сафарбарлик чақируви резерви хизматига бориши учун тўловни амалга ошириш каби турли йўналишлардаги ўнлаб мурожаатларни ҳал этиш бўйича масъулларга муддат белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

Учрашувда шунингдек, «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида республикамиз бўйлаб «Ёшлар ишлари агентлиги кубоги» шахмат турнирининг маҳалла босқичига старт берилди. Унда "Каттабоғ" маҳалласининг йигит-қизлари ўзаро беллашди. Ғолиб ва совриндорларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди. 

Шунингдек, ўтган уч ой давомида ўзининг ҳақиқий етакчилиги, ташаббускорлиги билан тенгдошларига ўрнак бўла олган, иш фаолиятини намунали йўлга қўйган ва рейтинги юқори бўлган Нуртепа, Шеробод, Дўстлик маҳаллалари ёшлар етакчиларига замонавий компютер жамланмаси ва ноутбуклар топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.