Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Тадбиркор - фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам таянчи

Тадбиркор - фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам таянчи

Иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти жараёнида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ҳам Сурхондарё вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг эркин фаолият юритиши учун кенг шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг бугун, 18 апрель куни Ёшлар маркази биносида 6 соатдан ортиқ давом этган тадбиркорлар билан учрашувида 150 нафарга яқин хусусий сектор вакиллари фаолиятида юзага келаётган муаммоларини ҳал қилиш ҳамда янги истиқболли ғоя ва таклифларини қўллаб-қувватлашга аҳамият қаратилди.

Учрашув аввалида юртимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун яратилган имкониятлар хусусида маълумотлар берилди.

  Шунингдек, йиғилишда тадбиркорларнинг фаолиятини назорат қилувчи ташкилотлар томонидан ўтган йилга нисбатан ошганлиги қаттиқ танқид қилинди.

  Таъкидланганидек, вилоятда жорий йилнинг биринчи чорагида 34 та назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятида жами 3 минг 91 та текширув ўтказилган. Шундан 40 таси ваколатли орган билан келишилган ҳолда, қолган 3 минг 51 таси (99,2 фоизи) уни хабардор этган ҳолда ўтказилган. Шунга қарамасдан жорий йилнинг биринчи чорагида тадбиркорлар фаолиятида ўтказилган жами текширувлар сони 1 минг 678 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 минг 413 тага ёки 80 фоизга кўпайиб ушбу кўрсаткич 3 минг 51 тага етган.

Жумладан:

Солиқ идоралари томонидан текширувлар 1 минг 885 тани ташкил этиб, 675 тага ёки 55 фоизга ошган (2021 йилда 1210 та);

Давлат Молиявий назорат бошқармаси томонидан 37 та;

Санитария, осойишталик ва эпидемиологик хизмати 323 та (ўтган йилда 1 та).

Экология қўмитаси томонидан 87 та (ўтган йилда 41 та);

Қурилиш инспекцияси томонидан 79 та (ўтган йилда 27 та);

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан 134 та, ўтган йилда биронта текширувлар бўлмаган;

Карантин инспекцияси томонидан 195 та ўтган йилда биронта ҳам текширувлар бўлмаган;

бошқа ташкилотлар томонидан 351 та текширувлар фақатгина хабардор этиш тартибида ўтказилган.

Ўтган давр мобайнида 34 та назорат қилувчи органлар томонидан ноқонуний текширувлар ўтказилгани, 229 та ҳолатда текшириш тартиби бузилганлиги аниқланди.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича назорат органларининг 49 нафар мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилди.

Вилоят ҳокими юқоридаги салбий ҳолатларга тўхталиб, бундан кейин назорат қилувчи органлар текширишлари амалдаги қонун талаблари асосида қатъий амал қилиниши шартлиги, бу каби ҳолатлар шахсан вилоят ҳокими назоратига олинганлигини маълум қилди.

Мақсад тадбиркорларни жаримага тортиш эмас, балки уларга амалий ёрдам бериб, мавжуд камчиликлари ва қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этишдан иборат эканлиги таъкидланди.

Шундан сўнг вилоят ҳокими фаолиятида муаммо ва тўсиқлар мавжуд бўлган 150 га яқин хусусий сектор вакиллари билан юзма-юз мулоқот қилди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, ечими маълум вақт талаб этадиган масалалар бўйича мутасаддиларга муддат белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

        Учрашувда вилоят, шаҳар ва туманлар секторлар раҳбарлари, ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари, алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati

 

 
 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.