Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
18 апрель - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни

Бугун,18 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни нишонланмоқда.

Сурхондарё вилоятининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ўнлаб йўналишларда корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. Уларда 400 дан ортиқ малакали ишчилар, муҳандис-техник ходимлар, юксак касб маҳоратига эга бўлган мутахассислар меҳнат қилмоқда.

Соҳада хизмат қилаётган уста чилангарлар ва лойиҳачиларни, механик ва технологларни, кочегар ва операторларни, оддий ишчи ва муҳандисларни, ҳурматли фахрийларни, воҳамизда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига дахлдор барча ходимларимизни қутлуғ сана – 18 апрель Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни билан самимий табриклаб, барчангизга чексиз ҳурматимизни ва эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, машаққатли, аммо олижаноб фаолиятингизда ва шахсий ҳаётингизда ютуқ ва омадлар тилаймиз.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги жамоаси

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.