Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Соғломлаштириш акциянинг биринчи кунида 3877 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди

Термиз шаҳридаги "Амударё болалар соғломлаштириш оромгоҳи"да бўлиб ўтаётган сайёр тиббий қабулнинг биринчи кунида 3877 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди.

Умумий кўрикдан ўтказилган фуқароларнинг 1013 нафарида лаборатор таҳлиллар олинди, 699 нафарида УЗИ, 98 нафари рентген, 65 нафари эхо ЭЭГ, 37 нафари маммограф, 927 нафари ЭКГ, 42 нафарида эхо КГ доплерли УЗИ такширувлари ўтказилди.

Уларнинг 3827 нафарида турли даражадаги касалликлар аниқланди. Шундан, 1289 нафар бемор амбулатор, 1302 нафари туманда, 1029 нафари вилоятда стационар тартибида, 207 нафар бемор республика миқёсида даволанишга тавсия этилди.

Муаммоли масалалар билан келган мурожаатчиларни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳамда Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев шахсан қабул қилди.

Бундан ташқари, ҳозиргача вилоятда 100 нафарга яқин оғир беморларда давлат ҳисобидан мураккаб операциялар ўтказилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.