Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Президент топшириғига кўра барча фарматсевтика корхоналари билан учрашувлар ўтказилди. Улар томонидан 50 га яқин муаммо кўтарилди. Мисол учун:

- тиббиёт муассасалари томонидан давлат харидларида дори воситаларини “савдо номи” билан жойлаштириш, бир неча дориларни битта лотга қўйиш ҳолатлари мавжуд;

- маҳаллий ишлаб чиқарувчилар амалиётда 15 фоизлик нарх преференциясидан фойдалана олмаяпти;

- ташқи омиллар ҳисобига 150 турдаги аҳоли учун керакли дори воситаларида узилиш бўлиши хавфи мавжуд;

- корхоналар билан маҳсулотини 3 йил давомида кафолатли сотиб олиш (офтейк) тизимини жорий қилиш бўйича амалий ишлар бошланмади.

Бундан ташқари, ички бозорда қалбаки ва контрафакт дорилар сотилишига ҳалигача барҳам берилгани йўқ.

Мисол учун, 2021 йилда 24 турдаги қалбаки, 400 турдаги сифатсиз, 1,5 мингдан зиёд номдаги контрафакт ва 2,5 минг номдаги рўйхатдан ўтмаган дори ва тиббиёт буюмлари савдоси аниқланган.

Бош прокуратурага бу борадаги назоратни кучайтириши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.