Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Қумқўрғон туманида 2 та боғча фойдаланишга топширилди

Қумқўрғон тумани Меҳробод маҳалласида 90 ўринли, 4-Ҳуррият маҳалласида 140 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдалинишга топширилди.

Таълим ташкилотларининг очилишига бағишланган тадбирда туман ҳокими, сектор раҳбарлари,давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллар, нуронийлар ва ота-оналар иштирок этди.

Меҳробод маҳалласида 327 нафар 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар мавжуд бўлиб, уларнинг 120 нафари ушбу давлат мактабгача таълим ташкилотига қамраб олинди. Жумладан, 90 нафари куни узайтирилган, 30 нафари қисқа гуруҳларга қабул қилинди. Таълим ташкилотида ҳудуддаги 20 нафар педагог ва ишчи ходимларнинг бандлиги таъминланди.

Ҳуррият маҳалласидаги 10-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти 1978 йил қурилган бўлиб, таъмирталаб ҳолга келиб қолган эди. 2021 йилда «Обод қишлоқ дастури» асосида таъмирга тушиб, 1 млрд. 800 млн. сўм маблағ эвазига қайта таъмирланиди ва қамрови оширилди.

Таълим ташкилотида маҳалладаги 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 398 нафар болажонларнинг 140 нафари куни узайтирилган, 50 нафари қисқа гуруҳларга қамраб олинди.

Маълумот ўринида, Қумқўрғон туманида 5 йил аввал 18 та мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлиб, ҳозирда бу кўрсатгич 221 тага етказилди ҳамда боғчаларда 11 522 нафар болажонлар қамраб олинган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.