Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Термизда бўлажак аскарлар тантанали равишда кузатилди

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Жанубий оператив қўмондонлиги, Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, вилоят мудофаа ишлар бошқармаси, мудофаа вазирлиги жамоатчилик кенгаши вилоят бўлими, Термиз ҳарбий прокуратураси, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, кенг жамоатчилик вакиллари, аскарлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Тантанали сўзга чиққанлар Миллий армиямизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг тинч, фаровон ҳаётимизни таъминлашдаги ўрни ҳақида атрофлича фикр юритди.

Ватан ҳимоясига отланган аскарларга ҳарбий оркестр куй садолари остида “Армия–ҳаёт мактаби” китоби, санитария-гигиена воситалари топширилди.

Тадбир якунида хизматга йўл олган аскарларга ош тарқатилди. Саньаткорларнинг қизиқарди концерт дастури намойиш этилди.

Шу куни ўғлонлар Термиз темир йўл вокзалидан тантанали кузатилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.