Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Мурожаат ва ижро

Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг Бойсун тумани ёшлар етакчилари билан бўлиб ўтган учрашувида фаол ёшлардан бири барча туманларда "Заковат" интеллектуал ўйинини ташкил этиш ва ғолиб жамоаларни вилоят босқичида беллашишини ташкил этиш бўйича таклиф билдирган эди.

Мазкур таклиф инобатга олиниб, "Вилоят прокурори соврини" учун "Заковат" интеллектуал ўйинининг туман (шаҳар) босқичи ҳудудларда юқори савияда ташкил этилди.

Бугун мазкур билимлар беллашувининг вилоят босқичи Термиз шаҳрида жойлашган Ёшлар маркази биносида бўлиб ўтди. Унда 15 та туман (шаҳар) маҳалла ёшлари ғолиб жамоалари ўзаро беллашди.

Якуний натижалари кўра:

Термиз шаҳар "Мажнунтол" маҳалласи ёшлари (1-ўрин) - 20 млн. сўм;

Шеробод тумани "Буюк ипак йўли" маҳалласи ёшлари (2-ўрин) -12 млн. сўм;

Бойсун тумани "Газа" маҳалласи ёшлари (3-ўрин) - 8 млн. сўм пул мукофоти ва китоблар жамланмаси билан тақдирландилар.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.