Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Термизда яна бир замонавий хусусий клиника ўз фаолиятини бошлади

Сўнгги йилларда мамлакатимиз тиббиёт тизимида хусусий сектор улушини ошириш, унинг ҳуқуқий механизмларини яратиш, уларга кенг имтиёзлар тақдим этилаётгани натижасида бу йўналишдаги шифохоналар сони ошиб бормоқда.

Ана шундай эътибор самарасида бугун Термиз шаҳрида фойдаланишга топширилган “Ҳоспиталь Султан” хусусий клиникасини қуриш, жиҳозлаш ишларига 35 миллиард сўмдан ортиқ миқдорда инвестиция киритилди. Бу ерда 50 га яқин янги иш ўрни яратилиб, стационар шароитда даволаниш учун 60 та ўрин ташкил этилди.

Ушбу тиббиёт муассасасида касалликларни энг юксак технологиялар воситасида даволаш учун барча имкониятлар яратилган.

Клиниканинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосарлари, соғлиқни сақлаш бошқармаси, тиббиёт муассасалари ва кенг жаоатчилик вакиллари иштирок этиб, яратилган шароитлар билан танишдилар.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.