Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Вилоят ҳокими туғилган кунида ҳам кун давомида фуқаролар мурожаатларини ўрганди.

Аввал хабар берганимиздек, бугун Денов тумани "Янги Ҳазорбоғ" маҳалласи ҳудудидаги 14 - болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида "Инсон қадри учун" тамойили асосида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Қарийб 7 соат давом этган қабулда вилоят секторлар раҳбарлари бошқарма ва ташкилотлар, Халқ қабулхонаси раҳбарлари иштирок этди.

Сайёр қабул давомида 252 нафар фуқаронинг 340 дан ортиқ мурожаатлари ўрганилди. Мурожаатларнинг 114 таси масъуллар томонидан жойида ҳал этилди. Жумладан 15 нафарга яқин мурожаатчиларга ногиронлик аравачаси, маиший техника буюмлари, пул маблағлари бугуннинг ўзида топширилди.

Вақт талаб этиладиган  225 дан ортиқ мурожаат ижросини таъминлаш учун муддат белгиланиб, масъуллар бириктирилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.