Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг навбатдаги "Тадбиркорлар қабули"да 19 нафар тадбиркорнинг мурожаати тингланди, муаммолар юзасидан соҳа мутасаддилари билан фикр алмашилди.

Қабулда вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, котибият мудирлари, вилоят прокуратураси масъуллари, Термиз шаҳар ҳокими, шаҳар ва барча туманлар ҳокимининг биринчи ўринбосарлари,  иқтисодий корхоналар ва алоқадор ташкилот раҳбарлари иштирок этди

Мурожаатларнинг асосий қисми тижорат банкларидан кредит олиш, қурилишга рухсат бериш ва бошқа масалалар билан боғлиқ бўлди. Қабул давомида тадбиркорлардан тушган мурожаатларнинг 3 таси жойида ҳал этилган бўлса, ечими маълум вақт талаб этадиган 16 та масалалар бўйича тегишли мутасаддиларига аниқ вазифалар юклатилди. Барча мурожаатларнинг ижроси вилоят ҳокими томонидан назоратга олинди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.