Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Қозоғистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси бошчилигидаги делегация Сурхондарёга келди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Файзулла Маманов воҳамизга ташриф буюрган Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дархан Сатибалди бошчилигидаги делегация билан учрашди. 

Бўлиб ўтган учрашув чоғида вилоятнинг иқтисодий, ижтимоий, географик имкониятлари ҳамда ўзига хос инвестициявий хусусиятлари, Қозоғистон Республикаси билан фаол ҳамкорлик алоқалари тўғрисида сўз юритилди.

Шунингдек, томонлар ўзаро қизиқтирган масалаларда фикр алмашиб, ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар.

Шу билан бирга, меҳмонлар вилоятга ташрифи доирасида Ангор туманидаги «Тановар Сурхон» масъулияти чекланган жамиятида амалга оширилаётган ишлар ҳамда Баҳор, Илғор маҳаллаларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари парвариши ва экспорт жараёнлари билан танишдилар.

Қозоғистон делегациясининг вилоятимизга ташрифи давом этмоқда.

 

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.