Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Тўра Боболовнинг навбатдаги тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди

Сурхондарё вилояти ҳокимлигида хусусий сектор вакилларини ўйлантираётган муаммоларни ҳал қилиш ҳамда янги истиқболли ғоя ва таклифларини қўллаб-қувватлаш мақсадида навбатдаги “Тадбиркорлар қабули” ўтказилди.

Қабулда вилоятимиз шаҳар ва туманларидан 31 нафар тадбиркор ўзини қийнаётган масалалар бўйича вилоят ҳокими Тўра Боболовга мурожаат қилди. Мурожаатларнинг асосий қисми тижорат банкларидан кредит олиш,  қурилишга рухсат бериш ва бошқа масалалар билан боғлиқ бўлди.

Қабул давомида тадбиркорлардан тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, ечими маълум вақт талаб этадиган масалалар бўйича соҳа мутасаддиларига аниқ вазифалар юклатилди. Барча мурожаатларнинг ижроси вилоят ҳокими томонидан назоратга олинди.

Бойсун туманининг Мачай қишлоғида яшайман. Қишлоғимиз олис ҳудудда жойлашганлиги учун иш ўринлари етишмайди. Ўзим гилам тўқиш билан шуғулланаман. Уч нафар қишлоқдошларимга ҳам ушбу ҳунарни ўргатиб, уларни иш билан таъминлаганман. Фаолиятимни кенгайтириш учун икки ярим йилдан бери кредит сўраб Агробанкка қилган мурожаатларим ҳал этилмадим. Бугун вилоят ҳокимининг қабулига келиб, муаммойим ҳал бўлди. Тадбиркорлар ҳомийлигида 15 млн сўм пул берилди. Жуда хурсандман, бунинг учун Президентимизга минг раҳмат. Чекка қишлоқ аёлларини ишли бўлиши учун кўмак беришяпти. Билдирилган бу ишончни албатта оқлайман. Кўпроқ иш ўринлари яратаман – дейди қабулга келган мурожаатчилардан бири Гулбаҳор Болтаева.

https://t.me/axborot_xizmati

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.