Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Вилоятда мактабгача қамровни ошириш борасидаги ишлар танқидий муҳокама қилинди

Бугун, 17 январь куни вилоят ҳокимлигида видеоселектор тарзида навбатдаги Ҳокимлик соати йиғилиши ўтказилди. Унда вилоят, шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, алоқадор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишни вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борди.

Дастлаб вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларида ижро интизоми ҳолати кўриб чиқилди. Шундан сўнг, ҳудудларда мактабгача таълим қамровни ошириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолати танқидий муҳокама қилинди.

Вилоят раҳбари ушбу йўналишларда хато ва камчиликларга йўл қўйган масъулларга тегишли тартибда огоҳлантириш бериб, уларни бартараф этиш бўйича муддат белгилади.

https://t.me/axborot_xizmati

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.