Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасида янги тайинлов амалга оширилди

Ж.Бадалов 1981 йилда Бойсун туманида туғилган. 2007 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини бакалавр, 2009 йилда магистратура йўналишлари бўйича тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодиёт, статистика ва иқтисодиётда математика.

Меҳнат фаолияти давомида у Бойсун тумани ҳокимлиги бош мутахассиси, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Бойсун тумани бўлими бош инспектори, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Термиз тумани бўлими бошлиғи ўринбосари, вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Ж.Бадалов шу кунгача Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо бошқарма бошлиғи котибияти бош мутахассиси лавозимида фаолият юритаётган эди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.