Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Ўзбекистон Aфғонистонга инсонпарварлик ёрдамини топширди

Ушбу инсонпарварлик ёрдами пандемиянинг учинчи тўлқини билан дуч келган қардош Афғонистон ҳукуматининг мурожаатига биноан амалга оширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган маросимда Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев, Балх вилояти губернатори Фарҳод Азимий, Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Анвар Орипов, Балх вилоят кенгаши раиси Муҳаммад Ҳадид ва бошқа расмийлар иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил январь ойида Президент Шавкат Мирзиёевнинг шахсий кўмаги остида афғонистонлик шифокорларнинг Ўзбекистондаги клиникаларда пандемияга қарши курашиш бўйича мамлакатимиз тажрибаси билан танишишлари учун ўқувлар ташкил этилган эди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.