Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Покистон билан ҳамкорлик янада кенгаймоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг покистонлик меҳмонлар билан учрашуви самарали кечди. Учрашув чоғида вилоят ҳокими Сурхондарёнинг иқтисодий, ижтимоий, жуғрофий имкониятлари ҳамда ўзига хос инвестициявий хусусиятлари, қўшни мамлакатлар билан фаол ҳамкорлик алоқалари тўғрисида сўз юритди. Делегация аъзоларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Самимий мулоқот давомида савдо-инвестициявий, илм-фан, таълим ва туризм соҳаларида ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, ишбилармонлар ўртасидаги мулоқотни фаоллаштириш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, Афғонистон ҳудуди орқали Покистоннинг денгиз портларига чиқиш истиқболлари, шунингдек, икки томонлама иқтисодий муносабатларнинг бошқа долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув чоғида Саид Али Асад Ғилоний жорий йил июль ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Ўзбекистон – Покистон ҳудудлараро инвестициявий форумига сурхондарёлик ишбилармонларни ҳам таклиф қилди.
Эслатиб ўтамиз, икки кунлик ташриф давомида меҳмонлар вилоятимиздаги кўплаб саноат корхоналари, тарихий-маданий ёдгорликлар ва туризм объектларида бўлишди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.