Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

У 1982 йил Термиз туманида туғилган. 2004 йилда Тошкент темир йўл муҳандислари институтини, 2009 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – қурилиш муҳандиси, бухгалтерия ҳисоби ва аудит.

А.Хидиров меҳнат фаолияти давомида “Темирйўллойиҳа” ОАЖ институти техниги, муҳандиси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ капитал қурилиш дирекцияси қурилиш бўйича муҳандис-технологи, “Ўзтемирйўлмаштаъмир” шўъба корхонаси ҳисобчиси, қурилиш бўлими муҳандис-технологи, “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ қурилиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2015 йилдан Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси тасарруфидаги “KASABA QURILISH TA`MIR” шўъба корхонаси директори вазифасида фаолият юритаётган эди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.