Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Қизириқ ва Бандихон туманларида ғўза ҳамда ғалла парвариши ишлари танқидий муҳокама қилинди

Баҳорнинг айни кунлар қишлоқ хўжалигида, хусусан, ғалла ва ғўза ривожида муҳим палла ҳисобланади. Шу сабабли ҳудудларда бу борада амалга оширилаётган ишлар мутахассислар иштирокида мунатаззам ўрганилиб, натижалари танқидий қилиб борилмоқда. Муҳокамаларда кечиктириб бўлмас тадбирларни амалга ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилмоқда.

Бугун ҳам шу мақсадда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Қизириқ ва Бандихон туманларига ташриф буюрди. Дастлаб, Қизириқ тумани “Оқжар” ҳудудида “Surxon cotton textile cluster” МЧЖнинг Ашуров Абдиқодир оилавий пудрат даласида сектор раҳбарлари, соҳа мутасаддилари ва оилавий пудратчилар билан ғалла ҳамда ғўза парвариши борасида вилоят ишчи гуруҳининг ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

Айрим далаларда ишлар талаб даражасида ташкил этилмаганлиги, об-ҳавонинг нисбатан ноқулай келиши муносабати билан етарли чора-тадбирлар ҳамда агротехник ишловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги танқид қилинди ҳамда йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди.

Туманда 2024 йил ҳосили учун 7 286 гектар майдонга чигит, 10 190 гектарга ғалла экилгани, белгиланган маррани забт этиш учун ҳозирдан ҳаракат қилиш лозимлиги қайд этилди.

Кейинги муҳокама Бандихон тумани “Йўлчи юлдуз” ҳудудидаги “Сурхон гранд фруитс” МЧЖнинг пахта даласида ўтказилди. Вилоят раҳбари ўрганиш натижаларини муҳокама қилар экан, бугунги ҳаракатимиз эртанги хирмонимизни белгилаб беришини таъкидлади. Ўрганиш натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, агротехник тадбирларни муддатида ва сифатли амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Бандихон туманида 2024 йил ҳосили учун 3 692 гектар майдонда чигит, 4 688 гектарда ғалла уруғлари экилган.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.