Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
“Қизириқ” клуби футболчилари билан учрашув ўтказилди

Хабар берганимиздек, воҳамизнинг “Қизириқ” футбол клуби жорий йилда Ўзбекистон кубоги ва УзПФЛнинг 1-лигасида дебютант сифатида иштирок этишмоқда. Вакилларимиз Ўзбекистон кубогининг 2-турида пойтахтнинг “Бунёдкор” жамоаси билан дурранг ўйнаб, ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Қизириқ туманига ташрифи аввалида “Қизириқ” футбол клуби ўйинчилари ва мурраббийлари билан учрашди. Вилоят раҳбари воҳамизда оммавий спорт, хусусан, футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижасини кўрсатиб бераётган спортчиларга омадлар тилади.

Шунингдек, мутасаддиларга футбол клуби фаолиятини қўллаб-қувватлаш, спортчилар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш бўйича вазифалар топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.