Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Музработ ва Шеробод туманларида ғўза парвариши ишлари танқидий муҳокама қилинди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларга ташрифини Музработ туманида давом эттирди. Туманнинг “Шариф Дарбанд” ҳудудида жойлашган “Гулистон олтин тола” фермер хўжалигининг пахта даласида ғўза парвариши ишларининг бориши юзасидан вилоят ишчи гуруҳининг ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

Танқидий руҳда ўтган муҳокамада далаларда агротехник тадбирлар, хусусан, култивациялаш ва ягоналаш ишларини амалга оширишда йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Туман сектор раҳбарлари ҳамда соҳа мутасаддиларига камчиликларни бартараф этиш, далаларда агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш топширилди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари Шеробод туманида бўлди. Туманнинг “Улаш Туропов” ҳудудидаги “Шайман бобо” фермер хўжалиги даласида туман мутасаддилари билан вилоят ишчи гуруҳининг ўрганиш натижалари таҳлил қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Маълумот учун, 2024 йил пахта ҳосили учун Музработ туманида 9 минг 200 гектар, Шеробод туманида 9 250 гектар майдонга чигит экилган.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.