Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Ангорда 2 200 иш ўрнига эга мажмуа фаолиятини бошлади

Президентимизнинг 2021 йил 1-2 июн кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифида Ангор туманида замонавий қурилиш материаллари ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган йирик лойиҳани амалга ошириш бўйича топшириқ берилган эди.

Топшириққа асосан туманнинг Юқори Хўжақия маҳалласи ҳудудида “Angor index” МЧЖ томонидан қиймати 174 млрд сўм бўлган лойиҳа доирасида 704 та савдо дўконлари, омборхона, қурилиш ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш майдонлари, 850 ўринли автотураргоҳни ўз ичига олган мажмуа қурилиб, бугун фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этди. 2 200 та иш ўрни яратилиши мақсад қилинган ушбу мажмуа туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга катта ҳисса қўшиши қайд этилди.

Тадбир иштирокчиларига мажмуада сотувчи ва харидорлар учун яратилган шарт-шароитлар таништирилди.

Вилоят раҳбари Ангор туманига ташрифи давомида “Занг Гиламбоб” маҳалласида “Сайхунобод тажрибаси” асосида аҳоли хонадонларида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишди. Хусусан, ушбу маҳаллада яшовчи Фахриддин Усанов хонадонида бўлиб, паррандачилик, иссиқхоначилик, асаларичилик фаолиятини кўздан кечирди.

Шунингдек, маҳалладаги бўш бино негизида ташкил этилган хизмат кўрсатиш марказида тикувчилик, компьютер хизматлари, сартарошхона ва ўқув маркази фаолияти билан ҳам танишилди. Тадбиркор билан суҳбат қилиниб, тикувчилик фаолиятини кенгайтириш учун зарур кўмак кўрсатиш бўйича масъулларга вазифа юкланди.

 

1 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.