Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Татаристон делегацияси ташрифи: Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортидаги навбатдаги қадамлар

Бугун вилоятимизга ташриф буюрган Татаристон делегацияси учун маданий тадбир ташкил этилди. Воҳамизга хос миллий куй-қўшиқлар ҳамда рақслар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Шундан сўнг, Термиз муҳандислик технология институтида қардош халқ делегациясига вилоятнинг инвестицион салоҳияти, тоғ-кон саноатидаги имкониятлари ҳамда икки томон расмийлари учрашувида эришилган лойиҳаларни амалга оширилиши юзасидан тақдимотлар қилинди.

Делегация аъзоларига Термиз археология музейидаги воҳамизнинг энг қадимги тош давридан ХХ асргача бўлган тарихидан сўзловчи экспонатлар таништирилди ҳамда уларга маълумотлар берилди.

Шунингдек, ташриф дастурига мувофиқ Ангор туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш жараёнлари билан танишилди. Аҳоли хонадонларида ҳам бўлиниб, етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўздан кечирилди.

Шу билан Татаристон Республикаси делегациясининг вилоятимизга ташрифи якунланди.

2 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.