Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Олтинсой туманини ривожлантириш лойиҳалари тақдимот қилинди

Аҳоли даромадларини ошириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда экспорт имкониятларини ошириш лойиҳалари билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Олтинсой туманида бўлди.

Дастлаб, “Шакарқамиш” маҳалласида жойлашган мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш фаолияти билан шуғулланувчи “BEST-VEG SURXON” МЧЖ қўшма корхонаси бўлди. Корхонада асосан, кўкат, карам ҳамда турли сабзавотлар қуритилиб, Европа ва Америка қитъаси давлатларига экспорт қилинади. Вилоят раҳбари корхона фаолияти, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда тайёр маҳсулотлар билан танишди.

Танишув давомида қўшма корхона мутасаддиларига лойиҳани кенгайтириш, маҳсулотлар ассортиментини кўпайтириш ҳамда экспорт ҳажмини ошириш бўйича тавсиялар берилди. Мутасаддиларга тадбиркорлар билан манзилли ишлаб, корхона фаолиятини қўллаб-қувватлаш вазифаси топширилди.

Шу ернинг ўзида вилоят раҳбарига Олтинсой туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш бўйича лойиҳалар тақдимот қилинди. Ташаббускорларга тегишли тавсиялар, туман ҳокими ва мутасаддиларга лойиҳаларни сифатли амалга ошириш топшириғи берилди. Жумладан, 1 000 гектар майдонда токзор ташкил этиш лойиҳасини жадаллаштириш лозимлиги, бу орқали янги иш ўринлари яратиш билан бирга маҳсулот етиштириш ҳажми ҳам ортиши қайд этилди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари “Registon Oltinsoy Mega” МЧЖ томонидан ташкил этилган замонавий иссиқхона ва 1 минг тонналик музлаткичли омборхона фаолияти билан танишди. Тадбиркорнинг муаммолари тингланди ҳамда уларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Вилоят раҳбари туманга ташрифи давомида ёшлар учун “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида деҳқончилик учун ажратилган ер майдонидан фойдаланиш ҳолатини ҳам кўздан кечирди. Мутасаддиларга бозорбоп маҳсулотлар етиштиришни йўлга қўйишда ёшларга кўмак кўрсатиш вазифаси топширилди. Шунингдек, ташриф давомида яхна ичимликлар ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти ҳамда ун ишлаб чиқариш лойиҳаси кўздан кечирилди ҳамда лойиҳани кенгайтириш учун тадбиркорга кўмак бериш топшириғи берилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.