Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Улуғбек Қосимов: “Кўчатни экишдан олдин унинг суғориш тизимини ҳам қилмасак, шунча куч сарфлаб амалга ошираётган ишларимиз фойдасиз бўлади”

Президентимизнинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларида оммавий кўчат ва қаламчалар экиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов бу борадаги ишлар билан танишиш ва оммавий кўчат экиш тадбирларида иштирок этиш учун Жарқўрғон, Қумқўрғон, Шўрчи, Денов, Сариосиё ва Узун туманларида бўлди.

Ташриф дастлаб, Жарқўрғон туманидаги 39-сонли оилавий поликлиникада кўчат экиш тадбирларида иштирок этишдан бошланди. Туман бўйича бу борада амалга оширилаётан ишлар юзасидан мутасаддиларнинг ахборотлари тингланди. Таълим муассасаларининг бўш ер майдонларида кўчат етиштириб, ундан даромад олиш йўлга қўйилганлиги эътироф этилди. Ушбу тажрибани оммалаштириш лозимлиги қайд этилди.

Вилоят раҳбари ҳудудларга ташрифини Қумқўрғон туманида давом эттирди. Туманнинг “Уяс” маҳалласида дастлаб, аҳоли хонадонларида бўлиниб, томорқадан самарали фойдаланиш, иссиқхоначилик тажрибаси билан танишилди. Бу борадаги ишлар яхши йўлга қўйилганлиги таъкидланиб, аҳолининг томорқадан фойдаланиш тажрибасини бошқа маҳаллаларда ҳам оммалаштириш вазифаси топширилди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари маҳалла ҳудудидаги 3 гектар майдонда ташкил этилган оммавий кўчат экиш тадбирида иштирок этди ва дарахт кўчатлари экди. Вилоят раҳбари кўчат экишдан аввал унинг суғориш тизимини ҳал этиш, экилган ҳар бир ниҳолнинг униб-ўсиши учун шароит яратиб, умуммиллий лойиҳани сифатли амалга ошириш лозимлигини таъкидлади. 

Худди шунингдек, бугун Шўрчи, Денов, Сариосиё ва Узун туманларида ҳам оммавий кўчат экиш тадбирларида иштирок этилди. Вилоят ҳокими ушбу туманларда бўлиб, дарахт кўчатларини экди. Ҳудуд раҳбарларига экилган ҳар бир ниҳолнинг суғориш тизимидан тортиб, парваришигача масъулият билан ёндошиш бўйича топшириқларни берди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоятимизнинг барча ҳудудларида давом этаётган оммавий кўчат ва қаламчалар экиш, “Яшил боғ”лар яратиш тадбирларида 552 мингта мева ва манзарали дарахт кўчатлари, 602 минг дона терак ва тол қаламчалари ҳамда 121 мингдан ортиқ гул кўчатлари экилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.