Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Президент топшириғи ижроси: Термиз шаҳрида чиқинди йиғишнинг янги тизими жорий этилмоқда

Бугун Президентимиз ҳузурида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ҳамда чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилишида кўп қаватли хонадонларда аҳолини чиқиндини саралаган ҳолда шохобчага олиб боришга рағбатлантирадиган тизим жорий этиш вазифаси топширилди.

Ушбу тизим дастлабки бошқичда бир қатор ҳудудлар, хусусан Термиз шаҳрида жорий этилиши белгиланди. Вилоят раҳбари йиғилишдан сўнг мутасаддилар билан ушбу тизимни жорий этиш бўйича амалга ошириладиган ишларни Термиз шаҳри “Боғзор” маҳалласи мисолида кўриб чиқди.

Мазкур маҳаллада чиқиндиларни йиғиш, саралаш учун махсус контейнерлар ўрнатилган бўлиб, полителин пакет каби енгил чиқиндиларнинг сочилиб кетишининг олди олинган. Вилоят раҳбари юклатилган вазифаларга асосан чиқиндиларни йиғиш, саралаш бўйича янги тизимни намунали жорий этиш юзасидан чора-тадбирларни белгилаб берди.

Шунингдек, ўрганиш давомида мутасаддилар вилоятдаги чиқинди полигонлари, уларнинг ҳолати ҳамда чиқиндини қайта ишлаш корхоналари ҳақида ахборот беришди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.