Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарё делегацияси Тожикистондаги “Наврўз” байрами тантаналарида иштирок этди

Ўзбекистон ва Тожикистон халқларини нафақат қўшничилик алоқалари, балки ўхшаш маданият, урф-одат ва анъаналар бир-бирига мустаҳкам боғлаб туради. Шу боисдан байрамларимиз, тўй-томошаларимиз икки қўшни давлат меҳмонларисиз ўтмайди.

Жорий йилнинг 20, 22, 24 март кунлари Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Жўрабек Тўраев бошчилигида Жарқўрғон, Денов, Сариосиё ва Узун тумани ҳокимлари иштирокидаги делегациямиз аъзолари Тожикистоннинг Хатлон вилояти ҳамда Ҳисор, Шаҳринав, Шаҳритуз, Бохтар шаҳарларида ўтказилган “Наврўз” байрами тантаналарида иштирок этишди.

Делегациямиз аъзоларини Хатлон вилояти раиси Давлаталий Саид кутиб олди. Ташриф давомида қўшни мамлакатнинг тарихий ва диққатга сазовор жойлари, музейлари билан ҳам танишилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 19 март куни Термиз шаҳрида ўтказилган вилоятнинг асосий байрам сайлларида Тожикистон делегацияси ҳам иштирок этишган эди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.