Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Ҳудудларда ариқ ва коллекторларни тозалаш ишлари ҳамда ғалла парвариши билан танишилди

Вилоят раҳбари бугунги ҳудудларга ташрифини қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, ариқ ва коллекторларни тозалаш, уларнинг бўйларида тут ва тол кўчатлари, қаламчаларини экиш ҳамда ғалла парвариши борасида олиб борилаётган ишлар билан танишишдан бошлади.

Давлатимиз раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасига бағишланган йиғилишида белгилаб берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида воҳамиз ҳудудларида ариқ ва коллекторларни тозалаш, уларнинг муҳофаза зоналарида тут, тол ва бошқа намгарчиликни ютувчи, ернинг шўрланишининг олдини олувчи дарахт кўчатлари ва қаламчалар экилмоқда. Шунингдек, ички ариқлар бетонланиб, оқова сувларининг исроф бўлишининг олди олинмоқда.

 

Қизириқ, Бандихон ва Шеробод туманларида вилоят раҳбари ушбу топшириқларнинг қай даражада бажарилаётгани, ғалла парвариши тадбирларининг боришини кўздан кечирди. Ер майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, оқова сувларининг ортиқча исроф бўлишини олдини олиш учун ҳам ариқ ва зовурларни ўз вақтида тозалаш муҳим ҳисобланади. Шу боис вилоят раҳбари ушбу тадбирларни сифатли амалга ошириш лозимлигини қайд этди.

Вилоят раҳбари ушбу ҳудудларда ғалла парваришини кўздан кечириб, ўғитлаш, суғориш, касалликларнинг олдини олиш мақсадида суспензия тадбирларини муддатида ва сифатли бажариш бўйича масъулларга вазифаларни белгилаб берди.

Ҳудудларга ташриф давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.