Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
"Наврўз" умумхалқ байрамига пухта ҳозирлик кўрилмоқда

Вилоят раҳбари Жарқўрғон туманига ташрифидан сўнг, Термиз шаҳри “Санъат саройи” мажмуасида “Наврўз” умумхалқ байрамига тайёргарлик жараёнлари билан танишди. Амалга оширилаётган ишлар юзасидан масъулларнинг ахборотини тинглади. Байрам дастурига мувофиқ повильонларни тайёрлаш, ўтовларни жойлаштириш, саҳналар декорацияси бўйича олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди.

“Санъат саройи” мажмуаси бўйлаб ободонлаштириш ва дарахт, бута ҳамда гул кўчатлари экиш ишларининг бориши билан танишган вилоят раҳбари масъулларга камчиликларни кўрсатиб ўтди ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди.

Шу ернинг ўзида Термиз шаҳридаги эски, таъмирталаб турар жойларни реновация қилиш, янги кўп қаватли уй-жойларни қуриш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа тақдимот қилинди. Шаҳар ҳокими ва қурилиш соҳаси мутасаддиларига турар жойларни реновация қилиш ва янгиларини қуришда аввало аҳоли билан келишиш, уларнинг талаб ва таклифларини инобатга олган ҳолда лойиҳаларни маромига етказиш топширилди.

Вилоят раҳбари ҳудудда дарахт кўчатлари экиш тадбирлари ҳам иштирок этди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.