Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Термиз шаҳридаги мактабларда “KPI” тизими жорий этилмоқда

Мактаб таълимини сифатли ва самарали тизимга айлантириш бевосита давлат ва жамиятнинг эртанги ривожланишини белгилаб берадиган омиллардан ҳисобланади. Шу сабабли ушбу масала ҳамма даврларда энг долзарб ва муҳим бўлган.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими, таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича ҳудудий кенгаш раиси Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги 19-сонли мактабга ташриф буюриб, таълим жараёнларининг бориши ҳамда мактабда яратилган шароитлар билан танишди. Шу ернинг ўзида Термиз шаҳридаги 26 та мактабда Термиз давлат университети тажрибаси асосида “KPI” тизимини жорий этиш, таълим масканларини тўлиқ камералаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан мутасаддиларнинг ахборотлари тингланди.

Вилоят раҳбари мактабларда таълим сифатини ошириш, ўқувчилар давоматини яхшилаш мақсадида мактаб билан маҳалла “еттилиги” ва Миллий гвардиянинг ўзаро ҳамкорлигини самарали йўлга қўйиш, бунда таълим жараёнлари мактаб томонидан, ўқувчиларни таълимга жалб қилиш маҳалла ва Миллий гвардия томонидан амалга оширилишини қайд этди.

Мактабга ташрифдан сўнг вилоят раҳбари шаҳарнинг “Алпомиш” маҳалласидаги Алишер Навоий, Навбаҳор ва Ат-Термизий кўчалари бўйлаб амалга оширилаётган ободонлаштириш, йўллар инфратузилмасини яхшилаш ишларини кўздан кечирди. Маҳалла масъуллари амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот беришди.

Мутасаддиларга кўчаларни тартибга келтириш, ободонлаштириш, “яшил ҳудуд”ларни кенгайтириш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш ишларини жадаллаштириш ҳамда маҳалла ҳудудида ёшлар учун “АйТи” марказ ташкил этиш вазифалари топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.