Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда солиқ тушумларини ошириш масалалари муҳокама қилинди

Аҳоли фаровонлигининг ошиши иш ўринларининг яратилиши билан узвий боғлиқ. Янги лойиҳаларни амалга оширилиши эса солиқ тушумларининг ортишига, пировардида ижтимоий соҳаларни ривожлантириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Шўрчи туманига ташрифи давомида иқтисодий комплекс ташкилотлари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари иштирокида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва солиқ тушумларини ошириш, янги захираларни аниқлаш ва ишга солиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишини ўтказди.

Унда ҳудудлар ва соҳалар кесимида иш ўринлари яратиш бўйича белгилаб берилган прогноз кўрсаткичлари бажарилиши, тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти, солиқ тушумларининг таъминланиши юзасидан мутасаддиларнинг ахборотлари тингланди. Янги лойиҳа ва имкониятларни ишга солган ҳолда аҳолини оилавий тадбиркорликка кенг жалб қилиш, маҳсулотлар етиштиришни рағбатлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, маҳаллалар “еттилиги” иш фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилиниб, берилган топшириқлар асосида намунали маҳаллалар “еттилиги” тажрибасини оммалаштириш топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.